Қалби қайноқлик сурури

23.03.2018, 15:16

Қалби қайноқлик сурури

Неча кундирки, вилоятнинг шаҳару қишлоқлари, маҳалла ва хонадонларида байрам шукуҳи кезмоқда. Тўғри-да, далаю қирларда сайиллар, миллий ўйинлар фестивали, кўпкари-улоқ мусобақалари... ёш-яланг лапару айтишувларни авжига чиқараётган, савобталаб­лар дошқозон қўзғашга чоғланаётган, турли элатлар баҳорий таомлари билан бир-бирини сийлаётган бир пайтда бошқача бўлиши ҳам мумкинми?..

Жиззахда умумхалқ ҳашари кўлами, айниқса, “Обод қишлоқ” дастури асосида Дўстлик тумани Манас қишлоғида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларида бўй кўрсатди. Қисқа муддатда ҳашар ортидан ушбу қишлоқ замонавий ва миллийликка бурканди: тураржой бинолари, кўчалар, таълим муассасалари, йўллар таъмирланмоқда.

– Диққатга сазовор томони, Наврўз арафасида 100 нафар тикувчи қизларни бағрига жамлаган “Манас чеварлари” корхонаси, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи иш бошлади, – дейди ҳашарчи, O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Шерзод Маматқулов. – Одамлардаги кўтаринкилик, шукроналик эса бугунимиздан розилик, эртамизга ишонч ифодасидир.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари, депутатлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари Жиззах шаҳридаги 29-Меҳрибонлик уйида тадбир ўтказишди. Фотосурат ва санъат асарлари кўргазмаси, мушоира, концерт дастури,  баҳорий таомлар, китоб ва ўқув қуроллари сингари совғалар тарбияланувчиларга қувонч улашди. Айниқса, бутунжаҳон шарқ яккакурашлари ва жанг санъатлари фестивалининг олтин медали соҳиби, ўзбек жанг санъати бўйича спорт устаси Барно Қўшбоқованинг Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси, бокс бўйича икки карра рес­публика чемпиони Алексей Паркновга ўз медалини ҳадя қилгани байрамга янада илиқлик бағишлади.

– Байрамларда депутатларимиз ҳам фаол, – дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири Акрам Шахаров. – Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Диёр Бозоров ташаббуси билан Ғаллаорол туманидаги 90 нафар нуроний, кам таъминланган оилалар вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Қувонарлиси, бундай хайрия тадбирлар барча туманларда ташкил этилди. Қалби қайноқ жиззахликлар ҳар дақиқадан унумли фойдаланишга интилмоқда.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1578
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+