Шукроналик айёми

23.03.2018, 15:21

Шукроналик айёми

Наврўз тантаналари водийда ҳам айни қизиган. Айтайлик, Андижон вилоятида кўплаб хайрли тадбирлар, байрам дастурлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳам тўкинлик, шодмонлик, тинч-осойишталикдан нишона. 

Андижон индустриал-педагогика коллежида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Навқирон Наврўз” мавзусида бадиий-мусиқий тадбир ташкил этилди. Депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан “Наврўз – меҳру муҳаббат тимсоли” акцияси ўтказилиб, партиянинг ёши улуғ фаолларига совғалар тарқатилди.

– Наврўз тантанаси бу йил ўзгача кечмоқда, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг бўлим мудири Умида Исаева. – Айёмнинг азалий мезони – қадр ва меҳр туйғусининг улуғланиши ҳар бир тадбирларимизда акс этмоқда.

Асака туманидаги “УзДонг вонКо” қўшма корхонасида бўлиб ўтган Наврўз сайлида вилоятнинг хушовоз хонандалари ҳамда “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ғолиблари, андижонлик “Оғалар” жамоасининг бадиий чиқишлари йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.

– Тадбирни ташкиллаштиришда, аввало, партиямиз вилоят Кенгаши катта ёрдам берди, – дейди O‘zLiDeP Асака туман Кенгаши аппарат раҳбари Бобир Ҳожиакбаров. – Дастур одамларга чинакам байрам туҳфаси бўлди. Юз-кўзлардаги мамнунликдан қувондик. Бу шукуҳ келгусидаги фаолиятга кўтаринкилик бағиш­лаши тайин.

Мамлакатимиз бўйлаб Наврўз сайиллари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1402
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+