Хатолар таҳлил этилди, демак, ечим бор!

23.03.2018, 15:29

Хатолар таҳлил этилди,  демак, ечим бор!

Бошланғич ташкилотлар самарали фаолият юритгандагина, партиянинг маҳаллий ва ҳудудий кенгашлари зиммасидаги вазифаларни бекаму кўст уддалаши мумкин. Шундай экан, фаолиятимиз бугунги кун талаблари даражасидами?

Қоракўл туман марказий шифохонасида ташкил қилинган қуйи ташкилот ҳисобот-сайлов йиғилишида мазкур масала асосий мавзулардан бирига айланди. Тадбирда мазкур БПТнинг 131 аъзоси, партия туман кенгаши аппарати ходимлари, депутатлар ҳамда электорат вакиллари иштирок этди.

–  Қуйи бўғин фаолияти камчиликлардан холи эмас, – дейди туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Аъложон Қўччиев. – Бинобарин, ҳаммамиз йиғилиб, очиқчасига суҳбатлашиб, муаммо ва камчиликлар ечимини биргаликда топишни асосий мақсад қилиб қўйдик.

Тўпланганлар ушбу мақсадни дастлабки дақиқаларданоқ ҳис қилишди, десак янглишмаймиз. Маслакдошларимиз таянч тузилманинг ўтган йилги фаолиятини танқидий йўсинда таҳлил қилиб берган БПТ етакчиси  Гулчеҳра Саидованинг фикрларига муносабат билдирар эканлар, йўл қўйилган хатолар сабабларини ўз нуқтаи назарларидан келиб чиқиб талқин этиб, изоҳлашга ҳаракат қилдилар ва шу асосда аниқ, асосли таклифлар билдиришга, ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашишга интилдилар. 

Тадбирда мавжуд нуқсонларни бартараф этиш, депутатлар, партия юқори органлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш шарти билан қуйи тузилма раиси қайта сайланди. Сўнгра 2017-2021 йилларда Ўзбекис­тон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқувчи устувор вазифалар белгиланди. 

– Тадбирга партиямиз сафига кириш учун ариза топширган ходимларни ҳам таклиф қилдик, – дейди қуйи тузилма раиси. – Чунки бундай йиғилишлар улар учун ўзига хос тажриба мактабини ўтайди. Қолаверса, аъзолик гувоҳномаси ва кўкрак нишонининг сафдошларимиз, хайрихоҳларимиз олдида тантанали тарзда топширилиши янги маслакдошларимизнинг руҳиятини кўтариши билан бирга, ўз зиммаларига олган масъулиятни янада чуқурроқ ҳис қилишларига ёрдам беради.

Дарҳақиқат, мазкур йиғилишда партия сафига кириш учун ариза берган 46 нафар тиббий хизматчи ўзига хос дастлабки имтиҳондан ўтишди. Яъни, улар тадбир давомида нафақат йиғилганлар томонидан берилган саволларга жавоб беришди, балки тажрибали сафдошларининг баҳс-мунозараларида фаол иштирок этиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз
фикр-мулоҳазаларини ҳам билдириш имконига эга бўлишди. Шунингдек, янги таклифлар, ғояларни ҳам ўртага ташлашди. Жумладан, партия аъзолари учун сиёсий ўқувларни янада жонлантириш, тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказишда интерфаол усуллардан фойдаланиш борасидаги мулоҳазалари кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Айниқса, БПТларга бириктирилган депутатлар билан ҳамкорлик масаласига алоҳида урғу берилди.

Ушбу ҳисобот-сайлов йиғилиши кўпчиликда илиқ таассурот қолдириб, партиявий ишни такомиллаштириш учун ўзига хос туртки вазифасини ҳам ўтади, дейиш мумкин.

Ҳасан АРАБОВ,

O‘zLiDeP Қоракўл туман

Кенгаши  аппарати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1590
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+