Олти йиллик муаммо

23.03.2018, 15:38

Олти йиллик муаммо

Одамнинг бирор муаммоси бўлса, қўли ишга бормайди, ҳатто сув ҳам томоқдан ботиб ўтади...

O‘zLiDeP ва партиянинг ҳудудий кенгашлари масъул ходимлари, фаоллари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари ташкил этаётган сайёр қабуллардан асосий мақсад – эл дардини тинглаш ва имкон қадар муаммоларга ечим топиш, халқни рози қилиш! Бунинг учун эса, аввало, одамларни тинглаш керак!

Жарқўрғон тумани Боймоқли маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда фуқароликка эга бўлиш масаласига эътибор қаратилди.  Марҳабо Тожиева ва Мавлуда Холлиева Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниш масаласида амалий ёрдам сўраган. Ушбу масалани туман ички ишлар бўлими ходимлари ўрганишмоқда.

Улжамол Усанованинг суюлтирилган газ баллони олиш тўғрисидаги мурожаати жойида ҳал қилинди.

 – Мен олти йилдан буён ушбу маҳаллада яшасам-да, Тожикистон фуқароси эканлигим ва паспортимдаги баъзи камчиликлар сабаб тураржой тўғрисида маълумотнома ва тавсифнома ололмагандим, – дейди Гулбаҳор Маматмуродова. – Шу боис кам таъминланган оилаларга бериладиган тўрт сотихлик томорқа олишга қийналаётган эдим. Бугун ушбу ниятимга эришганимдан хурсандман.

Амалий мулоқот давомида йигирмага яқин мурожаат кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. Партия туман Кенгаши депутатлик гуруҳи келгусида қилиниши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олди.

Мурод ЭШНАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1122
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+