Хўжаободдаги 2 та ЯТТ хорижга 107 минг АҚШ доллари қийматдаги мева-сабзавотни экспорт қилди

23.03.2018, 18:45

Хўжаободдаги 2 та ЯТТ хорижга 107 минг АҚШ доллари қийматдаги мева-сабзавотни экспорт қилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан “Ҳудудларда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истиқболлари” масалалари ўрганилиб, барча туман (шаҳар) Кенгашлари  депутатлик гуруҳлари йиғилишлари муҳокамасига киритилмоқда. Бугунгача Андижон вилоятининг Булоқбоши, Избоскан, Шаҳрихон, Хўжаобод, Пахтаобод туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида юқоридаги мавзуга бағишланган депутатлик эшитувлари бўлиб ўтди. Йиғилишларда ҳокимлик вакиллари, Давлат солиқ инспекцияси, статистика ва тижорат банклари филиаллари ҳамда Давлат хизматлари агентлигининг масъул шахслари ҳисоботи тингланди.

-Туманимизда 2018 йилнинг охирги икки ойи давомида 211 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилди, - дейди Хўжаобод туман Давлат хизматлари маркази раҳбари С.Саидов. - Қувонарлиси, 2 та ЯТТ январь ва февраль ойларида 107 минг АҚШ доллари қийматдаги мева-сабзавотни экспорт қилди. Бундай корхоналар сафини кенгайтириш, ЯТТларга амалий ёрдам бериш, уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида ҳар ҳафтанинг жума кунлари очиқ эшиклар куни ўтказилмоқда. Учрашувларда кўтарилган муаммо ва таклифлар тегишли ташкилотлар томонидан жойида бартараф этилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, танқидий ва савол-жавобларга бой руҳда ўтаётган бу каби депутатлик йиғилишларини вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказиш режалаштирилган.

Рисолатхон НИЯЗОВА,

Халқ депутатлари Андижон вилоят

Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1601
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+