O‘zLiDeP: масъулият, танқидий-таҳлил фаолиятимиз мезони

28.03.2017, 19:36

O‘zLiDeP: масъулият, танқидий-таҳлил фаолиятимиз мезони

2017 йил 16 март куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ҳудудий партия ташкилотлари, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари, партия фаоллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган мазкур йиғилишда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси  ҳамда мазкур стратегияни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ва O‘zLiDePнинг жорий йилга мўлжалланган комплекс ҳаракат дастурида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг жойлардаги ижроси танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан муҳокама қилинди.

Йиғилишда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев сўзга чиқиб, кун тартибидаги масла юзасидан фикр билдирди.

Таъкидланганидек, бешта йўналишдан иборат Ҳаракатлар стратегиясида ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишга қаратилган ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакат тараққиётини жадаллаштириш ва халқ фаровонлигини янада ошириш борасида аниқ вазифалар белгиланган. Аҳамиятли жиҳати партия дастурида кўплаб масалалар қаторида давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ташқи сиёсат истиқболлари каби вазифалар муҳим ўрин эгаллайди. Бу эса табиийки, кейинги беш йилга мўлжалланган ҳужжатда белгиланган вазифаларни амалга ошириш сиёсий партиялар хусусан, O‘zLiDeP барча бўғинларидан янада фаоллик, ишга масъулият билан ёндашишни, ҳамжиҳатликни талаб қилади. 

Айниқса, стратегиянинг Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишидаги бевосита партия дастурий мақсад ва вазифалари билан ҳамоҳанг чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланишни таъминлашга қаратилган амалий тарғибот-тушунтириш ишлари, кичик бизнесни жадал ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, турли сабабларга кўра фаолияти тугатилган ва тўхтатилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш ҳамда ҳар ойда барча туман (шаҳар) партия ташкилотлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ва кўп тармоқли фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида очиқ амалий мулоқотлар ташкил этиб бориш, аниқланган муаммоларни мутасадди ташкилот ва идоралар кўмагида ҳал этиш вазифаси белгилаб олинган эди.

Шундан келиб чиқиб, январ-февраль ойларида ташкил этилган очиқ мулоқотларда кўплаб тадбиркор ва фермерлар томонидан кўтарилган масалалар жойида ҳал этилганлиги билан яхши самара берди. Йиғилиш иштирокчилари келгусида ҳам мазкур амалий ишларни янада жонлантириб, O‘zLiDeP тузилмалари, шу жумладан, унинг парламентдаги фракцияси ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари белгиланган вазифалар ижроси юзасидан фаол жамоатчилик назоратини олиб бориши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаб, жойида ва ўз вақтида ҳал этишга, амалий натижани таъминлашга қаратилган фаолиятни кучайтириш лозимлигини таъкидлашди.

Тадбирда Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, самарали механизм ва усулларини жорий этиш, мансабдор шахсларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериши тизимини амалда татбиқ этиш масаласи партия ташкилотлари фаолиятининг ҳам асосий йўналишига айланиши зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, йиғилишда партиянинг депутатлик гуруҳлари томонидан жойларда олиб борилаётган фаолияти атрофлича таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий фикрлар билдирилди. Уларни бартараф этишга қаратилган тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.  

Хусусан, депутатлик гуруҳларининг ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларнинг ижроси юзасидан  ҳисоботларни эшитиш кўпроқ умумий, яъни танишув ҳолатига эга бўлиб, кўрилаётган масала бўйича гуруҳнинг позицияси аниқ белгилаб олинмаган,  ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилиб тавсия этилган ҳужжат камдан-кам қабул қилинаяпти. Айтиб ўтиш лозимки, берилган ваколатдан унумли фойдаланиб,  “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да асосий эътиборни аҳоли билан мулоқотга қаратиш, уларни ўйлантираётган масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш борасида ҳам ташаббусни кучайтириш муҳим ҳисобланади.

Йиғилишда қайд этилган бу борадаги камчиликларни бартараф этиш учун партия депутатлик гуруҳлари олдига алоҳида вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, аёллар ва ёшлар масалалари, жумладан, уюшмаган ёшлар қатлами билан ишлаш, уларни фойдали меҳнатга, хусусан, тадбиркорликка жалб этиш, бу борада уларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ишлар бўйича ҳам партиянинг масъул бўлимлари ҳисоботлари эшитилиб, йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама этилди.

Видеоконференция якунида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1881
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Набижонова Оминахон O‘zLiDeP "Ёшлар иттифоқи"БПТ фаол аъзоси 2018-05-22 14:51:57

Юртбошимизнинг буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга ёндашади ва китоб ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий қувватини оширувчи буюк кучдир.


O'zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши аппарат рахбари Исматуллаев Мухриддин 2018-05-21 16:15:43

Китоб инсонларни камолотга етакловчи беқиёс кучдир!


Шойимова Зарина Зарафшон шахар булими партия фаоли, ёш ижодкор2018-05-21 08:34:06

Албатта, китоб инсонга маьнавий озука бериш билан бирга, китобхонга яхши дуст ва беминнат маслахатчи хамдир. Ёшлар уртасидаги китобхонлик маданиятини ошириш, келажагимизнинг канчалик ёруг ва истикболли булишидан далолатдир.


Яшнобод туман Кенгаши2018-05-20 18:20:21

Ўзаро ҳамкорлик мамлакатимизда инвестицияларни янада кўпайишига олиб келади деб умид қиламиз


Жиззах вилояти Янгиобод тумани аппарат рахбари С.Бобоев2018-05-19 17:57:56

Ёшлар ўртасида “Ёш китобхон” танловининг ўтказилиш буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этишда, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда, китобхонлик маданиятини кенг оммалаштиришда катта ахамиятга эга.


Назаров Голибжон Хайруллаевич2018-05-17 15:28:15

Китоб укигандан емонлик чикмайди дешади Чункий китоб инсониниг маьнавий кувватини оширувчи буюк куч


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-05-17 13:21:54

Китоб ўқишдан тўхташ-фикрлашдан тўхташ демакдир, деган эди донишмандлардан бири. Маънавий юксалишга хизмат қиладиган, инсоннинг тафаккурини ўстирадиган буюк хазина-бу Китобдир.Президентимизнинг “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори буюк маънавий инқилобдир, десак адашмаймиз


Олим Норжигитов Жиззах вилоят Кенгаши 2018-05-17 13:02:10

Президентимизнинг мазкур қарори китоб, китобхонлик маданиятининг жамият маънавий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш борасидаги муҳим қарор ҳисобланади. Чунки, китоб бебаҳо бойлик – уни ўқиб ўрганиш эса олий бахтдир. Ёшлар ўртасида китобхонликни, буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилишда доимо фидоийлик билан меҳнат қиламиз.


Арслонбек Усманов, Жиззах вилояти 2018-05-17 12:51:58

"Ёш китобхон" танловининг ўтказилиши ёшларимизнинг билимли, маънавиятли, кенг фикрли бўлишида хизмат қилади. Ёшларимиз китоб ўқиса четдан келаётган турли хил маънавий тахдидларга қарши соғлом фикр билан жавоб берадиган, уларга қарши курашадиган бўлади.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-05-17 11:49:59

Президентимизнинг “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори буюк мутафаккир ва адибларимизнинг ижодларини ўрганишга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+