O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари инновацион ривожланиш тарафдори

23.03.2018, 19:25

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари инновацион ривожланиш тарафдори

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Термиз Давлат университетида “Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида анжуман ўтказилди.  

 Тадбирда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги “Ихтирочи аёллар уюшмаси”, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари, Термиз Давлат университети профессор ўқитувчилари ва талабалар  иштирок этди.

Тадбирда партия дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб ва ташвиқ этишда фаоллик кўрсатиш орқали вилоятимизда тадбиркорлар ва кўп тармоқли фермерлар сонининг янада кўпайишига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган  аёлларимиз ва уларни олиб бораётган ишлари юзасидан ҳамда   миллий ҳунармандчиликнинг турли йўналишлари бўйича “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” номли кўрик-танловда ғолибликни қўлга киритган Рушана Зарипова, Фарида Ҳакимова ва Шаҳло Умаралиеваларни  инновацион лойиҳалари тингланди.

Тадбир сўнггида тақдимотчи сифатида қатнашган талаба қизларга партиянинг қимматбаҳо совғалари ва ташаккурномалари топширилиб “XXI- асрнинг энг яхши инновацион ғояси” кўрик-танловининг вилоят босқичини ўтказиши келишиб олинди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1497
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+