Тегишли қарорлар қабул қилинди

17.03.2017, 19:42

Тегишли қарорлар қабул қилинди

Кеча O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Унда дастлаб партиянинг 2016 йилги Давлат бюджети ва бошқа манбалардан келиб тушадиган даромадларининг шаклланиши ҳамда ушбу маб­лағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган тафтиш натижалари, шунингдек, 2017 йилга мўлжалланган бюджети лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, партия ўзининг молиявий фаолиятини “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги ва “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида амалга ошириб келмоқда.

Партиянинг қонунда белгиланган тартибда Давлат бюджетидан молиялаштирилиши ҳамда партия Уставига мувофиқ ҳудудий партия ташкилотлари ҳисоб рақамларига келиб тушган аъзолик бадаллари, тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар ҳамда амалдаги қонунларга зид бўлмаган бошқа барча тушумлар унинг имкониятларини янада кенгайтириб, самарали фаолият олиб боришига хизмат қилаётир. Бунинг натижасида марказий ва ҳудудий партия ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ташкилий-партиявий, мафкуравий, тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини янада кенгайтириш орқали партия ўз дастурий мақсад ва вазифаларини ҳаётга изчиллик билан татбиқ этиб келаётгани қайд этилди.

Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги IX мажлисини чақириш тўғрисидаги масала ҳам атрофлича муҳокама қилиниб, бу борада тегишли қарор қабул қилинди. Унга биноан мажлисни ўтказиш санаси, вақти, жойи ва бошқа масалаларга аниқлик киритилди.

Шундан сўнг партия муассислигида чоп этилаётган “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририятининг 2016 йилдаги фаолияти якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган вазифалари тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди. Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари ушбу масала юзасидан газета Бош муҳаррири Норқобил Жалиловнинг ахборотини маълумот учун қабул қилиб, партиянинг асосий тарғибот воситаси бўлган нашр фаолиятини янада яхшилаш бўйича қатор таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

 Мажлис якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Акбар Музаффаров,

“ХХI asr” мухбири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1867
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+