O‘zLiDeP депутати кўмагида мингбулоқлик тадбиркор Б.Ахмедов фаолиятини кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида қилган мурожаати ҳал этиладиган бўлди

24.03.2018, 18:16

O‘zLiDeP депутати кўмагида мингбулоқлик тадбиркор Б.Ахмедов фаолиятини кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида қилган мурожаати ҳал этиладиган бўлди

Халқ депутатлари Мингбулоқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман статистика бўлими раҳбари вазифасини бажарувчи Қўшоқов Умиджонинг 2017 йил давомида амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи эшитилди.

Маълумки Мингбулоқ тумани Наманган вилоятининг аҳоли сони жиҳатидан энг кам туманлардан бири бўлиб, асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган.

- 120 мингга яқин аҳоли истиқомат қилувчи Минбулоқ туманида 782 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб айни кунда шулардан 756 таси фаолият кўрсатмоқда, - дейди ўз ҳисоботида Умиджон Қўшоқов. - 2017 йил давомида туман ташқи савдо айланмаси 23492,6 минг АҚШ доллари ташкил этган бўлса, улардан экспортга 21444,2 минг АҚШ доллар маблағ йўналтирган.

Шунингдек, учрашув давомида тумандаги якка тартибдаги тадбиркор Бахтиёр Ахмедовнинг туман ҳокими томонидан тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш бўйича ер ажратиш юзасидан қарори чиққан бўлсада, ҳалигача ер ажратилмаганлиги борасида мурожаат қилди. Ушбу масалани ижобий ҳал этиш мақсадида халқ депутатлари Мингбулоқ туман Кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Солижон Ходжамов ўз назоратига олди.

         Рустамжон Хакимов

O‘zLiDeP Наманган вилояти

                   Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1435
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+