Ўзбекистон фаол тадбиркорларига мурожаати ёшлар муҳокамасида

24.03.2018, 18:20

Ўзбекистон фаол тадбиркорларига мурожаати ёшлар муҳокамасида

O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Ёш либераллар” клубининг “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.

Тадбирда “Президент ғоялари билан келажак сари” шиори остида O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжуманида қабул қилинган Ўзбекистон тадбиркорларига мурожаатининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

- Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг ҳам ҳиссаси ошиб бормоқда, - дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири С.Ибрагимов. – Айниқса, замон талабларидан келиб чиқиб, ўзларининг янги инновацион ғоялари билан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркорларнинг шижоати ўзгача. “Ёш либераллар” клубининг асосий мақсадларидан бири ҳам ёш тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун яратилган кенг шароит ва имкониятларни улар орасида тарғиб қилиш, мазкур фаолият билан шуғулланиш истагида бўлган ёки шуғулланаётган ёшларда учраётган муаммоларини аниқлаш, бартараф қилишдан иборат.

- Ўзбекистон фаол тадбиркорларига мурожаатида айнан ёшлар масаласига тўхталиб ўтилганлиги бизда катта қизиқиш уйғотди, - дейди Қорақалпоқ давлат университети талабаси Азиза Муратбаева. – Мурожаатда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун ва соҳада қабул қилинаётган бошқа қонун ҳужжатларининг татбиқ этилиши ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялашдаги аҳамияти катта эканлигига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг инновацион ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратишда фаол иштирок этишга даъват этилиши барчамизни бирдек қувонтирди.

Тадбир сўнгида  клуб аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларига партия масъуллари томонидан атрофлича жавоблар олди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1402
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+