“Шарқ ипаги дурдонаси” МЧЖнинг 10 нафар ходимига партия аъзолик гувоҳномаси топширилди

24.03.2018, 18:22

“Шарқ ипаги дурдонаси” МЧЖнинг 10 нафар ходимига партия аъзолик гувоҳномаси топширилди

Марғилон шаҳрида фаолият олиб бораётган “Шарқ ипаги дурдонаси” МЧЖда ҳозирги кунда асосан атлас, адрас ва шойи матолар ишлаб чиқарилади. Касаначилик асосида 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Корхонада O`zLiDeP бошланғич партия ташкилоти очилган бўлиб, 15 дан ортиқ аъзоларни ўз атрофида бирлаштирган.

Мазкур корхонада яна қўшимча 40 та янги иш ўринлари яратилди. Куни кеча ушбу корхонада янги иш ўринларига қабул қилинган ходимларга тантанали равишда меҳнат шартномалари ҳамда уларнинг 10 нафарига O`zLiDeP аъзолик гувоҳномалари топшириш мақсадида тадбир ташкил этилди.

– Бугунги кунда тоза ипак маҳсулотларига талаб юқорилиги сабаб ишлаб чиқарган маҳсулотларимизни асосан хорижга экспорт қилмоқдамиз, – дейди “Шарқ ипаги дурдонаси” МЧЖ раҳбари Исмоил Аҳмаджонов.
 – Ўтган давр мобайнида партиянинг вилоят ва Марғилон шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда партия мақсад ва вазифаларини ишчи-ходимларимиз ўртасида тарғиб қилишга бағишланган турли учрашувлар, семинар-тренинглар, сайёр қабуллар ўтказилди. Уларда нафақат ишчи-ходимларимиз, балки шаҳримиздаги тадбиркор ва фермерлар ҳам иштирок этгани бизни қувонтиради.

Тадбир якунида ушбу корхона ходимларига партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1724
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

furqat tuman Mingtillo fermer hojaligi BPT raisi M.Haitova2018-06-07 20:58:27

Исмоил Аҳмаджоновдек тадбиркор ишбилармонлар купайсин шунда ишсиз ёшларимиз хам иш билан таминланади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+