O‘zLiDeP сайёр қабулида “Бобочек” маҳалласига мактабгача таълим муассасаси қурилиши масаласи ҳал этилди

24.03.2018, 18:54

O‘zLiDeP сайёр қабулида “Бобочек” маҳалласига мактабгача таълим муассасаси қурилиши масаласи ҳал этилди

Шаҳрихон туманининг марказидан анчагина олисда жойлашган “Бобочек” маҳалласи аҳли фарзандлари учун мактабгача таълим муассасаси керак эди. Партиянинг Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган сайёр учрашувда аҳоли вакиллари томонидан мазкур масалада қилган мурожаатини ижобий ечим топиш мақсадида халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қаҳрамон Саримсақов ўз зиммасига олди.

Каримжон Содиқов “Қўрғонча” маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркорлардан бири. У айни кунга қадар кичик трикотаж цеҳини бошқариб келаётганди. Яратилаётган имкониятлардан фойдаланиш истагида ер майдони ажратилишида кўмак берилишини сўраб мурожаат қилди. Агар муаммоси ҳал бўлса, фаолиятини кенгайтириб, 50 та янги иш ўрни яратиш режаси борлигини айтди. Туман ҳокими ўринбосари мазкур масалада зарурий ёрдам берилишига ваъда берди.

- “Қумтепа” маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг электр симлари анчадан буён носоз ҳолатга келиб қолган, - дейди маҳалла аҳли вакиллари номидан сўз олган Гуллола Алимова. – Бир неча бор турли мутасаддиларга мурожаат қилишимизга қарамай, муаммоимиз ечими оворагарчиликдан нарига ўтмаётганди. Бугун айнан туман электр тармоқлари корхонаси вакили электр симлари таъмирини зиммасига олди.

Тадбиркор Мухаммадиброҳим Алибоевнинг “Шайдо” маҳалласи ҳудудида мактаб қурилиши бўйича лойиҳаси тайёрлиги, фақат ер майдони ажратилиши юзасидан тўсиқларга дуч келаётгани бўйича қилган мурожаати ҳам ижобий ечим топиладиган бўлди. Халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгаши депутати Қаҳрамон Саримсақов туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосарига депутатлик сўрови орқали чиқиб, масалага ойдинлик киритишни таъкидлади.

Сайёр қабул давомида бир гуруҳ Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқаролик паспортлари олишлари юзасидан қилган мурожаатлари ҳам туман ИИБ мутасаддилари томонидан ижро учун ёзиб олинди.

Олимжон Талипов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 Жисмоний ва юридик шахслар 

мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    894
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+