Чўп суқсанг, кўкарадиган еримиз бор

24.03.2018, 18:45

Чўп суқсанг, кўкарадиган еримиз бор

Томорқадан унумли фойдаланиш O‘zLiDePнинг диққат марказидаги масалалардан бири ҳисобланади. “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида партия Гулистон туман Кенгашидаги “Бешбулоқ олтин хирмони” фермер хўжалигидаги бошланғич партия ташкилоти Бешбулоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Нурулло Ҳусановга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун амалий ёрдам кўрсатди.

 Нурулло Ҳусанов оила аъзолари билан саккиз сотих ерда иссиқхона ташкил етиб, минг туп помидор парваришламоқда ва ўз томорқасини муҳим даромад манбаига айлантириб, маҳаллий бозор тўкинлигини  таъминлашга улуш қўшмоқда.

— Ўтган йили O‘zLiDeP фаоллари кўмагида 20 туп лимон, 2 туп апельсин кўчатини эккандик, - дейди Нурулло Ҳусанов. – Улар ҳосилга киргунича, ердан янада унумли фойдаланиш мақсадида улар орасига аввалига кўкат экдик. Рўзғоримизни қиш бўйи янги узилган турли-туман кўкатлар билан таъминлаган бўлсак, ундан ташқари маҳалламиз дўконларига ҳам сотдик.

Ҳозирда 8 сотихли томорқанинг ярмини эгаллаган замонавий иссиқхонада лимон, мандарин, апельсин етиштирилмоқда. Қолганида эса олма, хурмо, анор, узум, олча каби ўндан ортиқ мевали дарахтлар парваришланмоқда.

— Аввало, O‘zLiDeP фаолларига катта раҳмат. Улар ҳашар йўли билан томорқаларда экин экиш учун барча шароитларни яратиб берди, —дейди “Бешбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинининг жамоатчиик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия раиси Олим Худойқулов. —Улар Нурулло Ҳусанов ҳовлисини қум ва тошлардан тозалаб, ўрнига тупроқ тўкиб, деҳқончилик билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароит яратиб беришди.

Томорқанинг ҳар қаричидан унумли фойдаланаётган хонадон аҳли ўтган бир йилда биргина иссиқхонадан ўн миллион сўмдан ортиқ соф даромад олди.

Шу каби ҳайрли ва амалий ишлар республикамизнинг барча вилоятларида давом эттирилмоқда.

Рамазон Абдусамиев,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

бошланғич партия ташкилотлари

билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1619
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+