Муаммолар депутатлик сўрови билан ечиладиган бўлди

24.03.2018, 18:48

Муаммолар депутатлик сўрови билан ечиладиган бўлди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Ғузор туманидаги Халқобод, Тинчлик, Жарариқ МФЙ аҳолиси, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, тумандаги идора ва ташкилотлар ҳамда партия электорати вакиллари иштирокида сайёр учрашув ўткзилди.

Учрашувда Тинчлик МФЙ раиси Шавкат Элмуродов ҳамда Меҳнатобод қишлоғида яшовчи фуқаро Бобомурод Ашуровлар томонидан ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлаш ва ичимлик суви муаммоси кўтарилди.

—Мана бир неча йилдан буён қишлоғимизда тоза ичимлик суви муаммо бўлиб келмоқда, - дейди “Хазина чорва” фермер хўжалиги раҳбари Дилдора Қудратова. — Аҳоли билан бир неча маротаба тегишли ташкилотларга мурожаат қилдик аммо натижа бўлмади. Депутатларга шу муаммони ижобий ҳал этишларини сўраб мурожаат қилдик. Ўйлайманки, мурожаатимиз беэътибор қолмайди.

—Аҳолининг кўтарган масаласи ҳақли равишда долзарб, - дейди Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси  Бекзод Абдураззоқов. —Аҳолининг ташкилотларга қилган мурожаатлари билан танишиб чиқдик ва туман Сувоқава ДУКга депутатлик сўровини жўнатишга келишиб олинди. Насиб бўлса, мазкур муаммо албатта ижобий ҳал этилади.

Шунингдек, учрашув давомида Янгиобод, Батош ва Халқобод қишлоқлари аҳолиси зичлигини инобатга олиб, туман марказига автобус қатновини йўлга қўйиш, ҳудудда болалар боғчаси ташкил қилиш каби ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бир қанча масалалар бўйича муаммолар ва фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар билдирилди.

Учрашувда ҳудуддаги ички йўлларни таьмирлаш бўйича кўтарилган муаммони ҳал этиш юзасидан Ғузор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Учқун Тўхтаев, туман марказига автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича туман Кенгаши депутати Муҳаррам Турсунова, ҳудудда болалар боғчасини ташкил этиш бўйича туман кенгаши депутати Бекзод Хўжановлар томонидан мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарларига депутатлик сўровлари юбориладиган бўлди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1450
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+