O‘zLiDePда давлатимиз раҳбарининг маърузаси ҳар томонлама ўрганиб чиқилди

20.01.2017, 19:52

O‘zLiDePда давлатимиз раҳбарининг маърузаси ҳар томонлама ўрганиб чиқилди

Жорий йил 19 январь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 январь куни бўлиб ўтган мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” мавзусидаги маърузасини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш ҳамда маърузадан келиб чиқувчи вазифаларни муҳокама қилишга қаратилди.

Мажлисда тараққиётнинг “ўзбек модели”ни ва мамлакатни ўрта муддатли истиқболда янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва модернизация қилиш Дастурини изчил амалга оширишни давом эттириш самарасида 2016 йилда иқтисодий ўсишнинг барқарор ва юқори суръатларини сақлаб қолингани, макроиқтисодий мувозанат, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифати ошиши таъминлангани  таъкидланди.  Жумладан, хусусий мулк ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши 2016 йилда 32 мингтага яқин ёки 2015 йилга нисбатан 18 фоизга кўп кичик бизнес субъектлари ташкил қилинишига хизмат қилди. Кичик бизнеснинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги ҳиссаси 56,9 фоизгача, саноатда эса 45 фоизгача ошди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида таъкидланган «ғалаба рапортлари» ва қилинган ишга доир ҳисоботларга берилмасдан, асосий диққат-эътиборни мавжуд камчиликлар ва уларнинг илдизларини пухта таҳлил қилишга қаратиш зарурлиги тўғрисидаги фикрларига эътибор қаратилди. Мажлис иштирокчилари таъкидлаганидек, Президентимиз маърузасида мамлакатимиз ҳаётининг барча муҳим соҳаларидаги ҳақиқий аҳвол қатъий ва адолатли таҳлил қилинган. Давлатимиз раҳбари мамлакатимизни ривожлантиришнинг очиқ ва холисона манзарасини баён этди, мавжуд камчиликларни кўрсатди, тараққиётнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Шу муносабат билан мажлисда O‘zLiDePнинг ҳар бир фаоли ўз фаолиятига шундай танқидий баҳо бериши шартлиги қайд этилди.

Мажлис иштирокчилари партия фаолиятини жойлардаги амалга оширилаётган ишларни танқидий таҳлил қилиш, асосий эътиборни мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишга қаратиш нуқтаи назаридан жиддий қайта кўриб чиқиш принципиал жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга вазифа эканлиги таъкидланди. O‘zLiDeP депутатлик корпуси ўзининг назорат-таҳлилий фаолиятида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантиришнинг белгиланган кўрсаткичларига эришилмаслиги сабаб ва омилларини аниқлашга қаратилган ишларни тубдан кучайтириши ҳамда қайси соҳада камчиликлар бўлса, уларнинг мазкур соҳалар учун шахсан жавобгар бўлган шахслар томонидан бартараф этилиши бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳукумат мажлисида қаттиқ танқид остига олган масалалар, хусусан иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантириш йўналиши партия Дастурида аниқ белгилаб қўйилган бўлсада барча бўғиндаги O‘zLiDeP тузилмалари, партиянинг парламентдаги энг катта фракцияси ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг фаолияти ҳам талаб даражасида эмаслиги жиддий муҳокама этилди.

Тадбирда жойларда электорат билан ишлаш самарадорлигини кескин ошириш лозимлиги, аҳолини ўйлантираётган масала ва муаммоларни партия иштирокида ҳар томонлама муҳокама этиш ва уларнинг ҳақиқий ечимини топиш муҳимлиги хусусида сўз юритилди. Айниқса, турли маълумотнома, рухсатнома ва сертификатлар, кредит олишда неча кунлар навбатда туриш, ноқонуний текширувлар, иқтисодий ва молиявий фойданинг бой берилиши ҳолатларини қатъий ўрганиш ва уларга барҳам бериш лозим.

O‘zLiDeP мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш йўлида изчил илгарилаб боришини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш, аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни давом эттириш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиши лозимлиги қайд этилди.

Мажлисда муҳокама қилинган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1866
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жобборкул Тошкулов O'zLiDeP Ширин2018-05-28 13:34:04

Мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиеёвнинг Америкага ташрифи давомида юртимизда тадбиркорлик йўналишлари бўйича савдо ҳамда янги иш ўринлари ва замонавий хизмат қилувчи иқтисодий инфратузилмаларнинг завод-фабрикаларнинг ҳамда қўшма корхоналарнинг очилиши биз тадбиркорларни ва O'zLiDeP ходимларини бехад хурсанд қилди. Партиямиз фаоллари энергетика, кимё, туризм, тўқимачилик саноати, соғлиқни сақлаш ва замановий технология соҳаларида ҳамкорликни йўлга қуйилиши тарафдорларидир. Президентимизга Худо доимо куч-қувват берсинлар ва бизнинг бахтимизга хамиша омон бўлсинлар.


Юлдаш Маткаримов O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-25 20:51:23

Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, айниқса халқаро майдонда ва минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларида икки давлат раҳбарлари қарашлари ва ёндашувларининг ўхшашлиги мамлакатларимиз ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилмоқда.


Юлдаш Маткаримов O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-25 20:51:23

Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, айниқса халқаро майдонда ва минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларида икки давлат раҳбарлари қарашлари ва ёндашувларининг ўхшашлиги мамлакатларимиз ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилмоқда.


Азамат Холиков O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-25 20:48:28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп таклифига биноан бўлиб ўтган расмий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг янги тарихий босқичини бошлаб берди дея умид билдираман.


O'zLiDeP Sayhunobod tuman Kengashi partiya faoli Xaqmurodov Davron2018-05-22 17:13:48

Bu ikki davlat o'rtasidagi hamkorlik, Biz tadbirkorlar uchun juda keng imkoniyatlar yaratib beradi.


И.Абдукадирова-ЎзЛиДеП Сирдарё туман Кенгаши ижрочи котиб2018-05-22 16:59:19

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама савдо алоқаларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорлик, Ўзбекистоннинг бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳамкорлик ушбу ташрифнинг амалий натижасидир. Бу мамлакатимизнинг жадаллик билан ривожланишига, халқаро ташқи сиёсий майдонда мустаҳкам ўрин эгаллашини таъминлайди.


Ғ.Расулов-ЎзЛиДеП Сирдарё туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-05-22 16:53:32

АҚШ президентининг таклифи билан юртбошимизнинг Америкага ташрифи Узбекистоннинг жахон майдонида ўз ўрни юқорилигидан далолат беради. Бугунги кунда Узбекистон хам сиесий, хам иктисодий модернизация шароитида ривожланаетганлиги, жахон хамжамиятининг диққат эътиборида.


Ғуломжон Мухтаров, O'zLiDeP Булунғур туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-22 16:21:28

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари ўзининг янги босқичига кўтарилмоқда.Бу борада юртбошимизнинг АҚШ га расмий ташрифи катта ахамият касб этади !!!


Бегматова Зухра Сирдарё вилоят Кенгаши Кадрлар бўйича инспектор2018-05-22 15:01:19

Ўзаро хамкорлик янги инвеститция ва янги иш ўринлари ва албатта халқ фаровонлиги учун қўйилаётган қадамлардандир.


Сабохат Бабаева Сирдарё вилоят Кенгаши "Аёллар бўлими"мудири2018-05-22 14:37:06

2018-йил пойтахтимизда Маркзий Осиё форумини ўтказиш тўғрисидаги келишув жуда катта ахамиятга эга. Шу билан бир қаторда ташриф доирасида имзоланган шартномалар мамлакатимсизнинг янада ривожланиши ва аҳолисини иш билан бандлигини таьминлашга хизмат қилади. Бунда юртбошимизнинг хиссалари каттадир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+