Депутат кўмаги билан Чандирда малакали врач иш бошлади

24.03.2018, 18:51

Депутат кўмаги билан Чандирда малакали врач иш бошлади

Маълумки, ҳар бир мурожаат ортида инсон, унинг тақдири, дарду ташвиши мужассам. Бугунги кунда аҳоли томонидан йўлланаётган ҳар бир мурожаат ортида одамларни ўйлантириб келаётган муаммоларни енгиллатиш ва ҳал этиш ётади. Уларни беэътибор қолдирмаслик, ҳар бирига ўз вақтида асосли жавоб бериш давр талабига айланди.

Шу маънода, Миришкор туманининг 14 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Чандир қишлоғи фуқаролари йиғинидаги участка шифохонасида олий маълумотли гинеколог ва тиш шифокори мутахассисларининг йўқлиги юзасидан O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган сайёр учрашувда депутатларга мурожаат қилган эдилар.

Мазкур мурожаат юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Саъдулла Шарапов Миришкор туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи И.Т.Шароповга депутатлик сўровини юборган эди.  Унга жавобан тиббиёт бирлашмаси раҳбари ушбу масалани ижобий ҳал этишга ваъда берди.

Бугунги кунда Чандир қишлоғидаги қишлоқ участка шифохонасида олий маълумотли тиш шифокори Ғуломжон Хўжамуродов ўз фаолиятини бошлаган бўлса, тез орада олий маълумотли акушер-гинеколог билан ҳам таъминлаш чоралари кўрилаётганлиги маълум қилинди.

Албатта, бугунги давр маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларининг ҳам ўз фаолиятини замон билан ҳамнафас ҳолда олиб бориши ва халқимиз турмушида юзага келаётган муаммоларни ўрганишда фаоллик, фидойилик ҳамда ташаббускорлик кўрсатилишини талаб этмоқда. Зеро, бу орқали партиямизнинг аҳоли ва кенг жамоатчилик орасида мавқеининг янада ошишига эришамиз.  

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1501
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+