Туризм – ёшлар нигоҳида

26.03.2018, 16:55

Туризм – ёшлар нигоҳида

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши  томонидан Нукус туризм ва сервис касб-ҳунар коллежида “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” шиори остида “Туризм-ёшлар нигоҳида” мавзуида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган амалий ишлар хусусида сўз юритилди.

–Туризм иқтисодиётнинг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири сифатида, аҳоли даромадларини ортиши ва бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга, – дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ходими Бекмурат Исмайлов. – Шу боис соҳанининг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш мақсадида янги таҳрирдаги “Туризм тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва 30та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилди. Биргина февраль ойининг ўзида 4та муҳим ҳужжатнинг қабул қилиниши, туризм салоҳиятини ошириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва соҳани янада ривожлантиришда муҳим омил бўлаётир.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахасислари томонидан атрофлича жавоблар олдилар.

С.ИБРАГИМОВ,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1523
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+