“Тадбиркор”даги O‘zLiDeP етакчисига яна ишонч билдирилди

26.03.2018, 17:52

“Тадбиркор”даги O‘zLiDeP етакчисига яна ишонч билдирилди

Миришкор тумани “Тадбиркор” МЧЖда фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда қуйи бўғин етакчиси Лобар Бекмуродова қуйи бўғиннинг 2017 йилдаги фаолияти ҳақида ҳисобот бериб, 2018 йилдаги устувор вазифалар ҳақида гапирди.  

Йиғилишда шунингдек, БПТлар билан ишлашда янгича услублардан фойдаланиш, қуйи бўғинлар самарадорлигини ошириш, аъзолар сафини янада кенгайтириш, партия электорати учун бизнес муҳитини яратиш, шунингдек, қуйи бўғин етакчиси ва унинг ўринбосарини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш сўнггида “Тадбиркор” МЧЖ ходимларининг яна 5 нафарига партия аъзолик гувоҳномалари топширилиб, қуйи бўғин етакчисига яна қайта ишонч билдирилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+