“Раҳимбой”да янги қуйи бўғин тузилди

26.03.2018, 18:08

“Раҳимбой”да янги қуйи бўғин тузилди

Мингбулоқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича вилоятнинг етакчи туманларидан бири. Айни чоғда тумандаги 800 дан ортиқ фермер хўжаликларида 15 мингга яқин аҳоли меҳнат қилмоқда.

Бу ҳақда O`zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан  Мингбулоқ туманидаги “Раҳимбой” фермер хўжалигида ташкил этилган амалий мулоқотда алоҳида таъкидланди.

– Кўп тармоқли фермер хўжалигимизда пахта, ғалла маҳсулотлари билан биргаликда иссиқхона ва асаларичилик йўналишлари бўйича ёрдамчи хўжаликлар фаолияти йўлга қўйилган, – дейди фермер хўжалиги иш юритувчиси Фарҳод Ханафаев. – Ҳозирда 15 дан ортиқ доимий ишчиларимиз бор. Пахта, ғалла хирмони режасини ортиғи билан бажариб, такрорий экинда 50 тоннадан ортиқ дуккакли маҳсулотлар етиштиришга эришдик. Энди етиштираётган маҳсулотларимизни экспорт қилишни режалаштиряпмиз.

Тадбирда “Раҳимбой” кўп тармоқли фермер хўжалиги қошида O’zLiDePнинг янги қуйи бўғини тузилди.

Рустамжон ХАКИМОВ,

O`zLiDeP Наманган вилояти

                   Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1486
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+