Коллеж ўқувчиси ўқув-семинар якунида эркаклар кийимини ишлаб чиқаришга қарор қилди

26.03.2018, 18:12

Коллеж ўқувчиси ўқув-семинар якунида эркаклар кийимини ишлаб чиқаришга қарор қилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят ва Норин туман Кенгаши ҳамкорлигида “Ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш” мавзусида ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда партия вилоят Кенгаши, туман Давлат хизматлари маркази, туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан бизнесни юритиш йўл-йўриқлари, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, солиқ қонунчилиги ва имтиёзлари ҳамда кредитлар ва уларнинг фоизлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

– Бугунги ўқув семинарда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларга тадбиркорлик фаолиятига оид қонун хужжатлари, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш йўналишлари, солиқлардан белгиланган имтиёзлар бўйича батафсил маълумотлар берилди, – дейди Норин қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежи ўқувчиси Яҳёбек Рустамжанов. – Энди тадбирда олган билим ва кўникмаларимга таяниб, эркаклар устки кийимларини ишлаб чиқариш йўналишида ўз тадбиркорлик фаолиятимни бошлаб, юртимиз иқтисодиётига муносиб ҳиссамни қўшаман.

Тадбирда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган ёшларга зарур шароитлар яратиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Иброҳим САТТАРОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1693
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+