Сирдарёлик ёш фермерлар “Ўзэкспомарказ”да 26 млн сўмлик шартнома имзолашди

26.03.2018, 18:26

Сирдарёлик ёш фермерлар “Ўзэкспомарказ”да 26 млн сўмлик шартнома имзолашди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда O’zLiDeP вилоят Кенгаши ҳамкорлигида вилоятда фаолият юритаётган ёш фермерлар учун “Ўзэкспомарказ”да ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги-Agro World Uzbekistan-2018” халқаро кўргазмасига “Бизнессаёҳат” уюштирилди.

Кўргазма доирасида ёш фермерларимиз Австрия, Озарбайжон, Беларусь, Бельгия, Италия, Испания, Германия, Қозоғистон, Хитой, Латвия, Жанубий Корея, Нидерландия, Россия, Туркия, Украина, Франция каби 20 га яқин давлатнинг 100 дан ортиқ компания ҳамда маҳаллий қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кўргазмаларини томоша қилиш баробарида соҳага доир энг янги техника ва технологиялар билан танишиш имконига эга бўлдилар.

–Мамлакатимизда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, соҳаларига замонавий техника ва технологияларни жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди “Ёш фермер-2017” Республика кўрик-танлови иштирокчиси, Гулистон туманидаги “Сарвиноз Собиржоновна файзи” фермер хўжалиги раҳбари Сарвиноз Шокирова. – Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Кўргазма давомида ёш фермерларимиздан С.Шокирова, Мирзаобод туманидаги “Сатторқул авлоди” фермер хўжалиги раҳбири Ж.Исломов ҳамда “Махмуд қизи Мафтуна орзуси” фермер хўжалиги раҳбари М.Мамажоновалар ООО “UZBIOGAZ” биогаз ускуна ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхона билан жами 26 млн сўмлик шартнома имзолашди.

Даврон КАРИМҚУЛОВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1720
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+