“ЯТТлар муддатдан олдин ёпилмоқда: бу эса ёшларнинг тадбиркорликка оид билимлари етарли эмаслигини кўрсатади”, дейишмоқда сурхондарёлик маслакдошларимиз

27.03.2018, 20:26

“ЯТТлар муддатдан олдин ёпилмоқда: бу эса ёшларнинг тадбиркорликка оид билимлари етарли эмаслигини кўрсатади”, дейишмоқда сурхондарёлик маслакдошларимиз

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ташаббуси билан ташкил этилган “Ёш либераллар” клуби қошидаги “Келажак депутатлари” ҳамда “Ёш тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш” гуруҳлари самарали фаолият юритмоқда. Эътиборлиси, ушбу клублар ўз атрофига билимга чанқоқ, фаол ва ташаббускор ёшларни жипслаштирган.

Айни чоғда ушбу гуруҳ аъзолари аҳоли, айниқса, электоратимиз вакиллари муаммолари атрофлича ўрганган ҳолда, депутатлик корпуслари орқали уларга ижобий ечим топишга астойдил киришган.

Ангор туманида ташкил этилган “Ёш либераллар” клуби йигит-қизларимизнинг сиёсий билимларини оширмоқда” мавзуидаги тадбирнинг бош мақсади ҳам ана шу эзгу ниятларнинг рўёбига қаратилди.

–Келажак депутати сифатида ўзим сайланган сайлов округи ҳудудидаги якка тартибдаги ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганяпмиз, – дейди O`zLiDeP Ангор туман Кенгаши “Келажак депутатлари” гуруҳи раҳбари Азизжон Неъматуллаев. – Ҳозирда ёш тадбиркорлар орасида якка тартибдаги тадбиркорлик субеъктларни муддатидан олдин тугатилиши каби ҳолатлар кўп учрамоқда. Бунинг асосий сабаби эса ёшларнинг тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмалари етарли эмаслигидадир. Шу боисдан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш баробарида уларни ўйлантираётган муаммоларни гуруҳимиз аъзолари билан биргаликда имкон қадар тезроқ ҳал этишга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Тадбир сўнггида “Ёш либераллар” клуби қошидаги “Келажак депутатлари” ҳамда “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳларига овоз бериш йўли билан раҳбар сайлаб олинди.

 Зебинисо САПАРОВА,

O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1676
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+