Партия ҳудудий Кенгашлари ўқув-семинарининг навбатдагиси Тошкент вилоятида ташкил этилди

27.03.2018, 20:30

Партия ҳудудий Кенгашлари ўқув-семинарининг навбатдагиси Тошкент вилоятида ташкил этилди

Қибрай туманида O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгашининг “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти”, жисмоний ва юридик шахслар мурожаати ҳамда бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлимлари ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда иштирокчилар маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан муаммоли масалаларни депутатлик гуруҳларида кўриб чиқиш тартиби, доимий комиссиялар ҳамда маҳаллий Кенгаш сессияларига масала киритиш механизми, БПТда ҳисобот-сайлов йиғилиши бўйича ҳужжатлаштириш ва ўтказилган йиғилишни,  депутатлик назорат таҳлил фаолиятини ОАВда кенг ёритиш каби масалаларни гуруҳларга бўлинган ҳолда чуқур ўрганди.

– Илгари ташкил этилган шундай машғулотлардан фарқли равишда мазкур курсларда иштирокчиларнинг айнан амалиётда асқотадиган билимларни эгаллашига алоҳида урғу берилди, – дейди партия Бекобод шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Д.Турсунова. – Ўқувлар давомида ваколатимиз ва иш олиб боришда қандай жиҳатларга эътибор қаратишимиз зарурлиги тўғрисида кенгроқ билимларга эга бўлдик. Қолаверса, партия фаолиятига доир янги тадқиқотлар, давлат бошқарувида рўй бераётган ўзгаришлар, қонунчилик соҳасидаги янгиликлар билан ҳам танишдик. Бу каби ўқув машғулотлар келгуси фаолиятимизда асқотиши шубҳасиз.  

Таъкидлаш керак, ўқув-семинарда депутатларимиз маҳаллий бюджет шаклланиши, тақсимланиши ва сарфланиши бўйича батафсил маълумотга эга бўлиб, билимларини янада мустаҳкамлаб олдилар.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1613
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+