Қуйи бўғин етакчиси ўз лавозимини тарк этди

27.03.2018, 20:40

Қуйи бўғин етакчиси ўз лавозимини тарк этди

O‘zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши  қошидаги  “Амир Темур” МФЙда фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда  БПТ нинг 2017 йилги фаолияти танқидий кўриб чиқилди ва ўтган йилда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ишларида фаоллик сезилмагани, партия аъзолари томонидан  тушган муаммо ва таклифлар юзасидан ҳеч қандай амалий ишлар олиб борилмагани аниқланди.

Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган йиғилишда эришилган натижалар қайд этилди, йўл қўйилган хато ва камчиликлар атрофлича муҳокама этилди. Партия аъзолари учун сиёсий ўқувларни янада жонлантириш, тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказишда интерфаол усуллардан фойдаланиш, БПТларга бириктирилган депутатлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш масаласига алоҳида урғу берилди.

Йиғилиш сўнггида қуйи бўғиннинг 2017 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, партия мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, партия фаолияти ҳақида ахборотни жамоатчиликка етказиш, партия юқори органлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш шарти билан БПТ раислигига Нуриддин Тўраев сайланди.

O‘zLiDeP  Қашқадарё  вилоят

Кенгаши  матбуот  хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+