Қуйи бўғин етакчиси ўзгарди

27.03.2018, 20:42

Қуйи бўғин етакчиси ўзгарди

Ангор туман халқ таълими бўлими қошида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Унда БПТ аъзолари, маҳаллий Кенгашларга O`zLiDePдан сайланган депутатлар, партия туман Кенгашлари масъул ходимлари ҳамда халқ таълими бўлими ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда қуйи бўғинлар билан ишлашда уларнинг самарадорлигини ошириш, аъзоларнинг сифат таркибини яхшилаш, партия электорати учун тегишли бизнес муҳитини яратиш, шунингдек, таянч бўғинларнинг ўтган йилда амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, қуйи бўғиннинг 2018 йилдаги иш режаси тасдиқлаб олинди.

– O‘zLiDePнинг ҳар томонлама кучли сиёсий тузилма сифатида фаолият олиб бориши, мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз мустаҳкам ўрнига эга бўлиши, энг аввало, жойлардаги қуйи бўғинларнинг қай тарзда иш юритиши билан бевосита боғлиқ, – дейди БПТ раиси Фарҳод Ҳазратқулов. – Шу боис ўтган давр мобайнида партия устави ва Дастуридан келиб чиқиб, аҳоли манфаатларини ўрганиш ва улар ўртасида юзага келаётган баъзи муаммоларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратдик. Натижада аҳолининг партиямизга бўлган ишончи янада ортиб, аъзоларимиз сафи 18 нафарга кенгайди.

Йиғилишда партиявий ишларда ўзининг фаоллиги ҳамда жонкуярлиги билан бошқаларга намуна бўлиб келаётган Гулчеҳра Хазратқулова етакчиликка сайланди.    

Эркин АБДУЛЛАЕВ,

      O‘zLiDeP Ангор туман

Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+