Сайёр қабулдан сўнг Лойишда янги бозор иш бошлади

28.03.2018, 11:10

Сайёр қабулдан сўнг Лойишда янги бозор иш бошлади

Ўтган йил 21 ноябр куни Оқдарё туман, “Миёнқол” МФЙ фуқаролари билан ўтказилганган сайёр қабулда Худойназар Абдураҳмонов мол бозори туман марказидан 11 км. узоқликда жойлашгани, бу эса аҳолига қийинчиликлар туғдираётганлигини маълум қилиб, Лойиш шаҳарчаси атрофида мол бозори учун жой ажратилиши юзасидан мурожаат қилган эди.

Мурожаат юзасидан халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши О‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Т.Эшмановнинг Самарқанд вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси раиси Т.Мамадалиевга депутатлик сўрови юборилган эди.

Депутатлик сўрови натижасида муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилиб, бозор учун жой ажратилди ва жорий йилнинг март ойидан бошлаб, янги бозор ўз фаолиятини бошлади. Натижада аҳолининг ҳам нақди, ҳам вақти тежаладиган бўлди, сарсонгарчиликларга чек қўйилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1361
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+