#UzAfg2018. Президентимизнинг Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус халқаро фонд тузиш ҳақидаги таклифи – қўшни мамлакат тараққиёти учун ғоят муҳим

28.03.2018, 19:30

#UzAfg2018. Президентимизнинг Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус халқаро фонд тузиш ҳақидаги таклифи – қўшни мамлакат тараққиёти учун ғоят муҳим

Жафокаш афғон халқи неча йилдирки, уруш алангасидан азият чекади. Куни-кеча пойтахтимизда ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатиш масалаларини муҳокама этишга бағишланган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда ҳам ана шу фикр бот-бот такрорланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамото, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари, 25 давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Давлатимиз раҳбари мазкур конференциядаги нутқида таъкидлаганидек, “уруш олови” афғон халқига четдан тиқиштирилган. Дунё ҳамжамияти эса бу жафокаш мамлакатдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга кўмаклашишда муҳим роль ўйнайди. Бунинг учун биринчи навбатда мамлакат иқтисодиётини тиклаш Афғонистонга маданий гуманитар ёрдам қўлини чўзиш ва айниқса, ёшларни жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ғояси асосида тарбиялаш лозим. Жумладан, Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус халқаро фонд ташкил этиш ва ушбу фонд маблағларини мамлакатда талаб катта бўлган соҳалар бўйича миллий кадрлар тайёрлаш, истеъдодли талабалар ва ёш олимлар учун стипендия ва грантлар ажратиш борасида афғон ҳукуматига кўмаклашиш зарур. Мазкур фонд юртбошимиз таъбири билан айтганда, афғон ёшларини турли бузғунчи мафкура ва ғоялардан холи бўлиб камол топишига хизмат қилади, уларда Афғонистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун муносиб ҳисса қўшиб яшашга ундайди.

Таъкидлаш керак, Президентимиз Ш.Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида ҳам Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш таклифини илгари сурган эди. Бу хорижлик мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортганди. Афғонистон таълим тизимини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги таклиф ана шу конвенциянинг узвий бўлагидир. Зотан, сифатли таълимни йўлга қўймай туриб, мамлакатни ривожлантиришнинг имкони йўқ. Юртбошимизнинг ғоят донолик билан илгари сурган бу таклифлари ён қўшнимиз бўлган – Афғонистон тараққиёти учун муҳим омилдир.   

Зебинисо САПАРОВА

O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

 ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1852
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+