O‘zLiDeP депутатлари Қишлоқ хўжалик бошқармаси ҳисоботини қониқарсиз деб баҳолади

28.03.2018, 15:39

O‘zLiDeP депутатлари Қишлоқ хўжалик бошқармаси ҳисоботини қониқарсиз деб баҳолади

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармаси бош мутахассиси Санжар Холмўминовнинг ҳисоботини  тинглади.

Йиғилишда С.Абдурасуловнинг ҳисоботга тайёр эмаслиги сабабли депутатлар ҳисоботни қониқарсиз деб топди ва навбатдаги депутатлик гуруҳи йиғилишида муҳокама этилиши белгиланди.

Шундан сўнг, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Самарқанд қишлоқ хўжалик институти профессори Пирназар Давронов O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ва фаоллари томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида Нуробод тумани Жом қишлоғи ва атроф ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича табиий сув захираларини яратиш ва ундан фойдаланишни амалга ошириш бўйича иқтисодий лойиҳа ишлаб чиқиш тўғрисида тақдимот қилди. Тақдимот депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Йиғилиш давомида шунингдек, 10 апрелга қадар Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда соҳа мутахассислари билан биргаликда ишчи гуруҳ тузиб, Нуробод туман Жом қишлоғида ташкил этилиши лойиҳалаштирилган табиий сув захираларини яратиш ва ундан фойдаланишни амалга ошириш бўйича иқтисодий лойиҳаларни ўрганиб чиқиш белгиланди.

Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Эркин ПАРДАЕВ,

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1402
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+