“Олтин водий”даги қуйи бўғин етакчисига яна ишонч билдирилди

28.03.2018, 10:44

“Олтин водий”даги  қуйи бўғин етакчисига яна ишонч билдирилди

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ҳузурида фаолият юритаётган “Олтин водий” бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қуйи бўғиннинг 2017 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2018 йилдаги иш режаси тасдиқлаб олинди.

–Партиянинг жамиятдаги нуфузини ошириш учун қуйи бўғин етакчиси сиёсий жиҳатдан етук бўлишлари керак, – дейди O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими аппарат раҳбари Н.Отамуродова. – Шу боис айни чоғда жойларда бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида БПТ раислигига электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилишга қодир, таянч бўғин сафига янги аъзоларни жалб қила оладиган фаол ва ташаббускор етакчиларни сайлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Қолаверса, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш, уларни услубий қўлланмалар билан таъминлаш, депутатлар билан ҳамкорликни кучайтириш масаласи ҳам эътиборимиздан четда эмас.

Йиғилишда бошланғич партия ташкилоти фаолияти қониқарли деб топилиб, қуйи бўғин етакчиси Мавжуда Низомова БПТ раислигига қайта сайланди.

Моҳидил ХУДАЙБЕРДИЕВА,

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар

бўлими ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+