Депутат кўмагида 7 нафар имконияти чекланган хотин-қизлар касаначиликка жалб қилинди

28.03.2018, 18:40

Депутат кўмагида 7 нафар имконияти чекланган хотин-қизлар касаначиликка жалб қилинди

1-Тошсақа сайлов округидан Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашига сайланган Ҳикмат Матяқубов айни пайтда аҳоли билан мулоқот қилиб сайловчилар ишончни оқлаб келаётган депутатларимиздан бири. Ҳозирга қадар унинг ташаббуси билан тумандаги Пичоқчи маҳалласидан 3, Янгибозор маҳалласидан 2 ҳамда Питнак шаҳридан 2 нафар имконияти чекланган меҳнатга лаёқатли аёллар Хазорасп пахта тозалаш корхонасида ишга жойлаштирилди ва уларга тикув машиналари топширилди.

Бугун касаначи хотин-қизларимиз билан суҳбатлашганимизда улар ҳозирги кунда пахта териш учун фартуқ ва авто ёпқичлар тикиб Хазорасп пахта тозалаш корхонасига топшираётгани, меҳнат билан шуғулланиб, оила даромадига ўз ҳиссасини қўшаётгани ҳақида қувониб гапирмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, депутат ташаббуси билан бундай хайрли ишлар давом этмоқда. Биз фақат айримларини санаб ўтдик, холос.   

 О.ҚАЛАНДАРОВА,

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши

ижрочи котиби 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1538
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+