O‘zLiDeP ташаббуси билан “Манас чеварлари” МЧЖда 100 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

28.03.2018, 18:54

O‘zLiDeP ташаббуси билан “Манас чеварлари” МЧЖда 100 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга жорий этилаётган навбатдаги янги ташаббус – “Обод қишлоқ” дастури, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда яшаётган юртдошларимиз ҳаётида чин маънода янги саҳифа очишга қаратилган.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган амалий ишлар барча манасликлар кайфиятини кўтариб, уларни бунёдкорликка чорламоқда. Эътиборлиси, маҳаллий ҳокимликлар, сектор раҳбарлари ўз ҳудудларида муаммолари кўп бўлган, шароити оғир қишлоқларни танлаб, уларни намунали масканга айлантиришга жиддий киришган.

Бугун O‘zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, “Аёллар қаноти” фаоллари ва тадбиркорлар ушбу хайрли ишларда фаол иштирок этиш учун “Манас” ҚФЙда бўлди.

Дастлаб Жиззах шаҳар Кенгаши қошидаги “Холмўмин Зоҳид” фермер хўжалигида фаолият юритаётган БПТ етакчиси Ш.Нориева манасликларга томорқадан унумли фойдаланиш бўйича зарур кўрсатмалар, тавсиялар берди. Хусусан, Мингтол кўчасидаги 50 дан ортиқ хонадонда иссиқхона ташкил этишда бевосита кўмаклашди.

Таъкидлаш керак, учрашувлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари ташаббуси билан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож 100 нафар хотин-қизни “Манас чеварлари” МЧЖга ишга жойлаштирилди.

                  Ш.ХАСАНОВА,

 O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

аёллар билан ишлаш бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1671
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+