O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” форумида наманганлик 102 нафар уюшмаган ёшлар 40 та корхонага ишга жойлаштирилди (ВИДЕО)

28.03.2018, 19:25

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” форумида наманганлик 102 нафар уюшмаган ёшлар 40 та корхонага ишга жойлаштирилди (ВИДЕО)

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар Ҳаракати – Ўзбекистон-либерал демократик партиясининг муҳим устувор вазифалари сифатида уюшмаган  ёшлар билан ишлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда қатор тадбирлар, лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2017 йилда Наманган шаҳрида “Буюк келажак сари Президент ғоялари билан” номли ёшлар фестивали доирасида ҳам 500 нафарга яқин уюшмаган ёшлар ишга жойлаштирилиб, ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашилган эди.

2018 йилда эса “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган турли тадбирлар ҳам ана шу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлмоқда.

Наманган туманида ҳам ушбу лойиҳа доирасида ташкил этилган ёшлар форумида Катта Тошбулоқ, Кичик Тошбулоқ, Дўстлик, Муллакудинг, Равнақ, Эшобод, Шербулоқ, Дехқонобод каби маҳаллаларда яшовчи  ёшларнинг турмуш шароитлари, орзу интилишлари ва муаммолари ўрганилди.

Уюшмаган ёшлар иштирокидаги форумда мазкур тумандаги 40га яқин тадбиркорлик субъектлари бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Улар ёшларга ўз корхоналари фаолияти, ишчи-хизматчиларга яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб беришди.

- Муҳтарам Президетимизнинг инсонпарварлик сиёсатлари туфайли хорижда тирикчилик мақсадида пул топаман деб қийналиб юрган мен каби ёшларга ҳам эътибор кучайди, - дейди тадбир иштирокчиси Сардорбек Нуритдинов. - Туманимизда ҳам тадбиркорларнинг ташаббуслари билан кўплаб янги корхоналар, савдо ва маиший хизмат кўрастиш шохобчалари очилаётганлиги қувонарлидир. Мен ҳам яқинда ўзим туғилиб ўсган жонажон Ватанимга, қишлоғимга қайтдим. Партия ташкил қилган ушбу тадбир давомида кўплар қатори “Тошбулоқ Текс” корхонасига ишга жойлашдим. Бунинг учун барча ташкилотчиларга раҳмат айтаман ва албатта ўзимнинг ҳалол меҳнатим билан билдирилган ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қиламан.

Форум якунида 102 нафар ёшлар “Тошбулоқ Текс”, “Голден силк” “Асадбек ғишт саноати” “Miray socks”, “Мухаммадсаид тикув”, “Носатандарт” ИЧК, “Меррий медфарм” “Golden egg” каби корхоналарга ишга жойлаштирилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

                                             O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    645
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+