O‘zLiDeP фракцияси аъзоси мутасаддилар кўмагида 100 га яқин муаммони ҳал этди

29.03.2018, 11:14

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси мутасаддилар кўмагида  100 га яқин муаммони ҳал этди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари, O‘zLiDeP фракцияси аъзолари Бўз тумани аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

–Шу кунга қадар 25 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 146 та хонадонлар аъзоларининг муаммоларига елка тутишга ҳаракат қилдик, – дейди O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Тўлқинжон Каримов. – Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммоларнинг аксарияти ижтимоий ҳимоя, бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, коммунал хизматлар, тиббий соҳага оид бўлиб, бугунгача 107 та турли йўналишдаги масалаларни мутасаддилар кўмагида жойида ҳал қилишга эришдик.

Янги қишлоқ маҳалласида истиқомат қилаётган Маҳбубахон Мирзараҳимова фракциямиз аъзосининг аралашувидан кейин ўз муаммосига ечим топганлардан бири. У шу кунгача бир неча бор маҳалла фуқаролар йиғинига газ баллонлари етишмаслиги бўйича мурожаат қилган эди. Аммо унинг мурожаати “ана бўлади”, “мана бўлади” деган ваъдаларга ўралашиб қолди. Фуқаронинг депутатлар ташрифидан қувонгани бежиз эмас. Зотан, депутат аралашуви билан М.Мирзараҳимова газ баллон билан таъминланди. Бир неча йилдан буён қандли диабет касаллигидан азият чекаётган Акмал Турсунов ҳам депутатимиз кўмагида ногиронлик нафақасини оладиган бўлди. 29 ёшли йигитнинг бу борадаги мурожаати тиббиёт мутасаддилари томонидан жойида ўрганилди ва мурожаат қаноатлантирилди.

Зилола Раҳмонова,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1435
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+