Вазифалар белгилаб олинди

07.11.2017, 18:30

Вазифалар белгилаб олинди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгаши сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан ўқув-семинар ташкил этди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи вакиллари, пойтахтимизнинг ҳар бир туманида ташкил этилган сайловолди штаби аъзолари ҳамда маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари иштирок этди.

Семинарда асосий эътибор “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тузилган тарғибот гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда сайловолди ташвиқот гуруҳларининг вазифалари ва сайловга оид тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш масалаларига қаратилди.

Шунингдек, семинарда сайловолди штаби аъзоларининг вазифалари тақсимоти тўғрисида сўз юритилди. Таъкидландики, партия Тошкент шаҳар ва туман ташкилотларининг сайлов кампаниясидаги фаол иштироки бўйича мажлислар ўтказилиб, бажарилиши лозим ишлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Сайловолди тадбирларнинг календарь режаси ишлаб чиқилди. Маърузачилар семинар иштирокчилари диққатини партия туман Кенгашлари қошида сайловолди штаблари тузиш, номзодлар билан ишлаш, сайлов участкалари ишини ташкил қилиш, тарғибот-ташвиқот тадбирлари, моддий-техник воситалардан унумли фойдаланиш каби масалаларга қаратди ва  атрофлича муҳокама қилинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’ даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

 
  • Кўрилди
    1479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+