Наманганда O‘zLiDeP фаоли ташаббуси билан янги қўшма корхона ташкил этилади

29.03.2018, 11:46

Наманганда O‘zLiDeP фаоли ташаббуси билан янги қўшма корхона ташкил этилади

O‘zLiDeP дастурида хорижий инвестиция ва илғор технологиялар жалб қилинишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш энг муҳим вазифалардан бири этиб белгиланган.

Партия Наманган вилоят Кенгаши ва “SPRING TEA EXPORT-IMPORT SERVISE” МЧЖда фаолият юритаётган БПТ ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда айни шу вазифалар муҳокама этилди.

–Мамлакатимизда маҳаллий маҳсулотлар экспорт ҳажмини ошириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, мамлакатимизнинг инвестицион ва туристик жозибадорлигини ошириш борасида яратиб берилаётган қулай бизнес муҳитдан фойдаланиб, жорий йилда Хитойнинг “Henan Chenlong Tea Company LTD” компанияси билан қўшма корхона ташкил этиш бўйича икки томонлама келишувга эришдик, – дейди O‘zLiDePнинг “SPRING TEA EXPORT-IMPORT SERVISE” МЧЖдаги қуйи бўғин етакчиси Ёсинхон Абдуллаев. – Корхонамизнинг фаолият бошлашига O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси Собитхон Нугмановнинг хизмати катта бўлди десак, янглишмаймиз. Партия фаоли саъй-ҳаракати билан “Golden Tea” бренди остида чой қадоқлаш цехини қуриш учун Тўрақўрғон туманидан 1, га ер майдони ажратиб берилган эди. Жорий йил охиригача хитойлик инвесторлар томонидан 50 фоизгача миқдорда инвестиция киритиш ҳамда корхонани  ишга тушириш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тадбир сўнггида O‘zLiDeP аъзолигига қабул қилинган 5 нафар корхона ҳодимларига аъзолик гувохномалари топширилди.

ИБРОҲИМ САТТАРОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1498
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+