O‘zLiDeP ташаббуси билан Гулзода Авазовага “Ипотека банк” АТБ Яккасарой туман филиали томонидан 400 млн. сўмлик кредит ажратилди

29.03.2018, 20:05

O‘zLiDeP ташаббуси билан Гулзода Авазовага “Ипотека банк” АТБ Яккасарой туман филиали томонидан 400 млн. сўмлик кредит ажратилди

O‘zLiDeP Сайловолди дастурида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, аёлларни тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда касаначилик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз меҳнат шароитини яхшилашга қаратилган қатор вазифалар белгиланган.

Шу сабабли бугун партия бу масалага алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўз бизнесини бошлаш истагида юрган аёларга яқиндан кўмак беришга жиддий киришган. Масалан, яқинда партия Тошкент шаҳар Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан “ANIDAM SERVIS” оилавий корхонаси раҳбари Гулзода Авазовага фаолиятини кенгайтириш учун “Ипотека банк” АТБ Яккасарой туман филиали томонидан 400 млн. сўм миқдорида 20 фоизли кредит ажратилди.

– 2015 йилда O‘zLiDeP кўмагида ҳунармандчилик йўналишида якка тартибдаги тадбиркорликни бошлаган эдим, – дейди Г.Авазова. – Ҳозирга қадар тадбиркорликнинг барча йўналишлари бўйича билим ва кўникмаларимни бойитиб катта тажриба орттирдим. Энди олинган кредит ҳисобига корхонада умумий овқатланиш ва “Гулзодаш” ўзбек бренди остида миллий услубдаги спорт кийимларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва хизмат кўрсатишни замонавий услубда ташкил этишни режалаштиряпмиз.

Таъкидлаш керак, бугун Гулзода Авазова аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш билан бир қаторда 20 нафар ёшларни иш билан таъминлаган.

Мурод ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1942
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+