2018 йилда Сурхондарёда умумий қиймати 2061 та лойиҳа доирасида 22 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади

30.03.2018, 10:27

2018 йилда Сурхондарёда умумий қиймати 2061 та лойиҳа доирасида 22 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади

Бу ҳақда Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда депутатлар вилоят Бандликка кўмаклашиш бош бошқармаси, вилоят Молия бош бошқармаси ҳамда вилоят Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари мутасаддиларининг хисоботини эшитди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2017 йилда вилоятни комплекс ривожлантириш дастурига асосан умумий қиймати 1 трлн. 307 млрд.сўмлик 1910 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 17 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди. 2018 йилда эса умумий қиймати 6 трлн. 553 млрд.сўмга тенг бўлган 2061 та лойиҳалар доирасида 22 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши режалаштирилган. 

Шунингдек, йиғилишда иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва фаолиятини кенгайтириш орқали 9 минг 581 та иш ўрни ташкил этиш, шундан саноатда 5917, хизмат кўрсатиш ва сервисда 2512, интенсив боғ ва иссиқхоналарда 1152 ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 6181 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилаётгани таъкидланди. Бундан ташқари, 2018 йил 1 чорак якуни бўйича кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил қилиш ҳисобига 52, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 809 ҳамда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига 402 та лойиҳалар асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Йиғилишда вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва уларнинг қонуний манфатларини ҳимоя қилиш бўйича келгуси вазифалар белгилаб олиниб, кун тартибидаги масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

      O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Саъдулло 2018-05-16 05:04:30

Карупсиячи лар борми таркибда мен Олий маълумотли буб туриб узимизда иш билан таъминлашмагар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+