“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи Баҳор Суюновага 7 миллион сўм миқдорида кредит ажратилишида кўмаклашди

30.03.2018, 10:37

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи Баҳор Суюновага 7 миллион  сўм миқдорида кредит ажратилишида кўмаклашди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари қошида ташкил этилган “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳида 200 нафардан ортиқ хотин-қизлар қамраб олинган. Айни чоғда гуруҳ аъзолари аҳоли, айниқса, тадбиркор хотин-қизларни ўйлантириб келаётган муаммоларни жойида бартараф  этишга қаттиқ бел боғлаган.

Масалан, яқинда ушбу гуруҳга Музработ тумани “Шаффоф” маҳалласида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Баҳор Суюнова Микрокредит банкидан кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Гуруҳ аъзолари томонидан унинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси И.Пирназаров томонидан вилоят Микрокредит банки раҳбарига депутатлик сўрови юборилди ва тадбиркорга 7 млн. сўм миқдорида кредит ажратилди.

Қумқўрғон туманида яшовчи Меҳринисо Норматова “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳига иш сўраб қилган мурожаати гуруҳ аъзолари томонидан ўрганиб чиқилиб, у туман Ёшлар марказидаги пазандачилик тугараги раҳбарлигига ишга жойлаштирилди.

Таъкидлаш керак, бугун  партиянинг бу ташаббусидан кўпчилик ҳурсанд. Чунки айни чоғда гуруҳга келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳеч бири  эътибордан четда қолаётгани йўқ. Биз сизга фақат айримларини санаб ўтдик, холос.

М.Жўраева,

Сурхондарё вилоят Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1891
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+