O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Шаҳрихонда 222 нафар хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтди

30.03.2018, 14:50

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Шаҳрихонда 222 нафар хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтди

2017 йилда Шаҳрихон туманидаги Қозиқўрғон ҳамда Отахонов қишлоқ врачлик пунктлари муқобиллаштирилиб, “Андижонлик” маҳалласида “67-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси” барпо этилди. Ҳозирда мазкур ҚОПнинг 8 умумий амалиёт шифокори, 21 патронажи ҳамда 10 нафардан зиёд тор мутахассислари ҳудуддаги 21 минг нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

–Аҳолига бепул тиббий кўрик жуда зарур эди, – дейди ҚОП мудираси Мўминахон Содиқова. – Сабаби, туман марказий шифохонаси билан қишлоқ оилавий поликлиника оралиғи олис, 2 та йўловчи машинага чиқиб борилиши керак. УЗИ, ЭКГ текширувлари бизда мавжуд эмас. Бугун O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтган ҳудуд аҳолининг 222 нафар вакиллари саломатликларини яна бир бор текширувдан ўтказилди.

–Бугун ўзим ҳам, икки ёшли фарзандимни ҳам бепул тиббий кўрикдан ўтказдим, – дейди 22 ёшли Дилдора Набижонова. – Ўғлимнинг нафас йўлларидаги шамоллашни шунчаки оғриқ деб ўйлагандим. Бироқ жиддий кўрикдан сўнг назорат зарурлигини тушундим. Стационар даволаниш учун йўлланма берилди.

“Обод қишлоқ” лойиҳаси, шунингдек, “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур чуқурлаштирилган тиббий кўрикда ҳудуддаги “Андижонлик”, “Янги турмуш”, “Шокирвой”, “Қозиқўрғон”, “Тегирмонбоши” маҳаллалари аҳлининг тиббий кўрикдан ўтказилган 222 нафар вакилларининг 32 нафари аниқланган касалликлар бўйича амбулатор даволаниш учун туман шифохонасига йўналтирилди.

Умидахон ИСАЕВА,  

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 Аёллар билан ишлаш бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1579
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+