O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан шаҳрихонлик вақтинча ишсиз ёшлар учун “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ташкил этилди

30.03.2018, 15:22

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан шаҳрихонлик вақтинча ишсиз ёшлар учун “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ташкил этилди

Айни кунларда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги “Шокирвой” маҳалласида “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар авж палласига кўтарилди. Хусусан, O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти ташаббуси билан лойиҳа доирасида “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” шиори остида тумандаги 17-умумтаълим мактабида ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳамда вақтинча банд бўлмаган ёшларни тадбиркорликка жалб қилишнинг инновацион усулларига бағишланган семинар-тренинг машғулотлари фикримизга яққол исботдир. Семинарда тижорат банклари филиаллари, туман бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар иттифоқи туман бўлими мутасаддилари ҳамда депутатлар иштирок этдилар.

–Бўлиб ўтган семинар айни кўнглимдаги муаммога ечим топди, – дейди Искандар Кимсанов. – Темирчилик билан шуғулланаман, фаолиятимни кенгайтириб, ҳунармандчиликка  вақтинча ишсиз тенгдошларимни ҳам жалб қилмоқчиман. Бу борада бугуннинг ўзидаёқ кредит олиш масаласини ҳал қилишга ёрдам берган “Ёшлар қанотига раҳмат!

Семинар-тренинг Искандар каби тадбиркорлика қизиқувчи йигит-қизларнинг барча саволларига батафсил жавоб бўлди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси доирасида туманда янги ташкил этилган “ALS TEX” қўшма корхонасига ташриф буюрдилар.

–Корхонадаги шарт-шароитлар билан танишган ёшларимизнинг аксарияти шу жойга турли йўналишларда ишга жойлашдилар, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти етакчи мутахассиси Дилмурод Собиров. – Масалан, Феруза Азимова партиямиз фаолларидан бири. Унинг тикувчиликка иштиёқи баланд. Анчадан буён мазкур йўналишда иш бошламоқчи бўлиб юрганди. Бугун унинг қизиқиши мана шу корхонада аниқ мақсадга айланди. У энди “ALS TEX”да тикувчи сифатида ишлайди.

–Мен ҳам ўтган 2017 йилда тумандаги “Иқтисодиёт” коллежини тамомлагандим, -дейди Иномиддин Машрапов. – Бирнеча жойга иш сўраб бордим, бироқ омадим чопмаяпти. “Бўш иш ўринлари” ярмаркасига келганимдан ҳурсандман. Чунки айни мана шу корхонада ўз мутахассислигим бўйича ишга жойлашдим.

Бўлиб ўтган тадбир тумандаги вақтинча ишсиз, тўғри йўлдан адашган ҳамда хорижга иш излаб кетаётган ёшлар учун зарурий кўрсатма бўлиб хизмат қилди.

Элёрбек АВУЛОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2379
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

мукаддас2018-09-10 08:44:49

ПАРТИЯда фаолият юргизмоқчиман яъни ишламоқчиман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+