O‘zLiDeP ташаббуси билан шаҳрихонлик Маъруфжон Аҳмаджонов тадбиркорлик фаолиятини бошлайди

30.03.2018, 16:20

O‘zLiDeP ташаббуси билан шаҳрихонлик Маъруфжон Аҳмаджонов тадбиркорлик фаолиятини бошлайди

“Шокирвой” маҳалласининг Чорчаман кўчаси аҳолиси ҳонадонларида камида 6 сотихдан иборат шахсий томорқалари бор. Улар ердан унумли фойдаланиш сирларини яхши билади. Бироқ айрим хонадонларда бўлганимизда дилимиздан ўтганларини ҳатто тилимизга чиқаролмай халак бўлдик. Ўзимиз гувоҳи бўлган оддий ҳолатга тўхталмоқчиман.

Маъруфжон Аҳмаджоновнинг ҳовлиси кўзни қувнатади. Саришта, чиннидай тозаланган. Аммо... 12 сотих шахсий томорқа бўм-бўш! “Томорқа-қўшимча даромад манбаи эканлиги бот-бот такрорланаётган, бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланишга чақирилаётган бир вақтда бундай кўнгилхираликдан, очиғи, оғриндик. Хонадон соҳибини томорқадан самарали фойдаланишга ундадик. Фуқарога биз билан бирга хонадонларни “айланишни” таклиф қилдик. Ташрифлар чоғида унинг фикри ўзгарганини қизиқишларидан сездик. Демак, энди бўш турган 12 сотих томорқага ишлов берилади, келгуси сафар ташрифга қадар экин экилади.

–Тўғриси, шу пайтга қадар бўш турган еримдан фойдаланиш ҳақида ўйлаб кўрмагандим, – дейди хонадон соҳиби. – Томорқадан даромад олиш тўғрисида ҳеч ким менга тушунча бермаганди. Бугун партия кўмагида ер билан тиллашишга қарор қилдим. Мутасаддиларга раҳмат!

12-уйда яшовчи Исроилжон Асқаровнинг 6 сотихлик томорқаси кўнгилни яшнатади. Барқ уриб турган яшиллик ҳосилга чоғланган резаворлар ҳамда карамнинг кўркидан дарак.

–Ҳар йили қишу ёз томорқамизга турли экинлар экамиз, – дейди оила соҳиби. – Ҳосилидан олган даромадимизни рўзғор тебратишдан ортиб, уй-жой, тўйларга ҳам сармоя қиламиз. Бир йилда томорқа орқали камида 9-10 миллион даромад кўрамиз.

Аброр ХОНТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1455
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ғайрат Хожиев Янгиобод туман Кенгаши депутати2018-05-11 20:47:25

ЎзЛиДеП ҳам аҳолини тадбиркорликга жалб этиш бўйича катор ишларни амалга оширмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+