O‘zLiDeP фаоллари пахтакорлик 10 та хонадонга ўз томорқасидан фойдаланишга кўмаклашди (ФОТО)

30.03.2018, 16:40

O‘zLiDeP фаоллари пахтакорлик 10 та хонадонга ўз томорқасидан фойдаланишга кўмаклашди (ФОТО)

O‘zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши томонидан “Шахсий томорқадан самарали фойдаланиш йўллари” мавзуида ташкил этилган ўқув-семинар Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланди.

Семинарда ўтган давр мобайнида вилоятда қарор ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилгани натижасида ҳудудда ўз томорқасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқаролар сафи кун сайин кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Семинар иштирокчилари Пахтакор туманида ўз шахсий томорқаларидан унумли фойдаланиб, ўз ҳовлисидан яхши даромад топаётган тажрибали деҳқон Абдуолим Қаршибоев хонадонида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Абдуолим ака ўз шахсий томорқасида 1,4 сотих жойда ташкил этган иссиқхонада помидор, бодринг  етиштириш эвазига оила бюджетига ҳар йили 7-8 миллион сўм қўшимча даромад олаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. “Сувонобод” МФЙ Обиҳаёт кўчасида яшовчи Раҳмонқул Турсунов ҳам амалий-семинар иштирокчилари билан ўз иш тажрибасини бажонидил ўртоқлашди.

Яна бир тадбиркор “Оқбулоқ” МФЙ, Лолазор кўчаси 52-хонадон соҳиби Шерали Қаршиев эса 25 сотихлик иссиқхонаси сабзавот экинларидан 1 йилда 3 марта маҳсулот олиб, 20-25 миллион даромад кўраётганлиги эса шахсий томорқадан унумли фойдаланиш борасидаги ҳар қандай йўриқномадан ортиқ маълумот олиш имконини берди.

–Коллежни тамомлаганимдан буён ишсиз эдим, – дейди “Оқ булоқ” ҚФЙда яшовчи Мухлиса Мелибоева. – Бугунги семинардан сўнг ўз томорқамдаги 2 сотих ерда иссиқхона ташкил қилишга қарор қилдим. Семинар давомида ўз фаолиятимни йўлга қўйиш учун зарур бўлган барча маълумотларни олганим учун ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Таъкидлаш керак, семинарда партия фаоллари кўмагида ушбу маҳаллаларда истиқомат қилаётган 10 та хонадон эгаларига ўз томорқасидан фойланишга яқиндан кўмаклашилди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши 

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1824
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+