АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Янгиобод филиали томонидан ажратилган кредит ҳисобига 849 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолиятини бошлади

31.03.2018, 13:14

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Янгиобод филиали томонидан ажратилган  кредит ҳисобига  849 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолиятини бошлади

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда депутатлар АТБ Қишлоқ қурилиш банк Янгиобод туман филиали бошқарувчиси Умид Баракаевнинг ҳисоботини тинглади.  

Ҳисоботда таъкидланганидек, АТБ Қишлоқ қурилиш банк Янгиобод туман филиали томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тумандаги 9, яъни “Баландчақир” МФЙда 579, “Шодлик” МФЙда 326, “Дўстлик”  МФЙда 447, “Юқори Сармич” МФЙда 506, “Пастки Сармич” МФЙда 496та, “Совот” ҚФЙда 486, Хавотоғ ҚФЙда 539, Хўжамушкент ҚФЙда 365, Янгиобод ШФЙларда 870, жами 4614 та хонадонга 17 та банк ходими бириктирилди.

–Шунингдек, ўрганишлар давомида 914 та хонадон эгасининг банкдан кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истаги борлиги аниқланди, – дейди У.Баракаев. –Бундан ташқари, оддий аҳолини тадбиркорликга жалб этиш мақсадида асаларичилик йўналишида 20 нафар фуқарога 187.0 млн, боғдорчилик йўналишида 2 фуқарога 17.5 млн, иссиқхона қуриш учун 14 фуқарога 83.0 млн, паррандачиликни ривожлантириш учун 162 нафар фуқарога 499.9 млн, чорвачиликни  ривожлантириш учун 601 фуқарога 3795.9 млн, тикувчиликни ривожлантириш учун 2 фуқарога 20.0 млн сўм ҳамда 48 нафар фуқарога хўжалик юритувчи субъектларга 3912.1 млн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP  Жиззах  вилоят  Кенгаши

                                                                      матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1606
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИОБОД ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ Э.ЁРБЕКОВ2018-05-04 20:33:38

БАНК ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН УШБУ КРЕДИТЛАР ҲИСОБИГА ТУМАНДА ЧОРВАЧИЛИК, БОҒДОРЧИЛИК, ПАРРАНДАЧИЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНИШИГА ЭРИШИЛДИ.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+