Пастдарғомдаги сайёр қабулда аҳолининг 15 га яқин муаммосини O‘zLiDeP депутатлари ўз назоратига олди (фото)

31.03.2018, 13:19

Пастдарғомдаги сайёр қабулда аҳолининг 15 га яқин муаммосини O‘zLiDeP депутатлари ўз назоратига олди (фото)

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги “Камолот”, “Найман”, “Мирзатўп”, “Номозгоҳ” МФЙларидаги аҳоли билан сайёр қабул ташкил этди.

Партия томонидан вилоятнинг чекка ҳудудларида биргина жорий йилнинг уч ойи давомида 31 та шу каби сайёр қабуллар ташкил этилган бўлиб, мазкур сайёр қабулларда кўтарилган 40 дан ортиқ муаммолар ҳал этилган.

Сайёр қабулда ижтимоий-иқтисодий масалалар, ичимлик суви, банк кредити масаласи, табиий газ, электр энергияси, уй-жой, соғлиқни сақлаш соҳасига оид 15 га яқин муаммолар кўтарилди.

 “Камолот” МФЙ, Ш.Умиров кўчаси 52-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Тўқсонова Муқаддас фарзанди Тўқсонов Алишернинг оғир бетоблиги, бугунги кунда ногиронлик аравачасига муҳтожлиги борлигини сўраб мурожаат қилди. Партия фаоллари муаммони эътиборсиз қолдирмай, масалани жойида ҳал этишга қарор қилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, тадбиркор Диёр Умеров мазкур хайрли ишга бош-қош бўлиб, Алишер Тўқсоновга ногиронлик аравачаси олиб берилди.  

   

Шунингдек тадбир доирасида “Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак” шиори остида “Найман”, “Мирзатўп” ва “Камолот” маҳаллаларидаги 6 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, тадбиркор, Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Диёр Умеров томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1705
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+