“Баканшакли” ОФЙдаги сайёр қабулда қишлоқ врачлик пункти ташкил қилиш таклифи билдирилди

31.03.2018, 13:34

“Баканшакли” ОФЙдаги сайёр қабулда қишлоқ врачлик пункти ташкил қилиш таклифи билдирилди

Халқ депутатлари Нукус туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси С.Жақсимов  иштирокида “Баканшакли” ОФЙ ҳудудидаги аҳоли иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Ушрачув давомида  “Бақаншакли” ОФЙ аҳолиси томонидан 30га яқин мурожаатлар билдирилди. Хусусан, овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ врачлик пунктини ташкил қилиш таклифи билдирилди.  Ҳудуддаги ўқувчилар мактабга катнайдиган серқатнов кўчани асфальт қилиш ҳамда 26-сонли мактабининг спорт зали яроқсиз ҳолда эканлигини ҳисобга олиб унинг ўрнига янгисини қуриш борасида аҳолидан мурожаатлар билдирилди.

Муаммолар қаторида янгидан бунёд этилган овулларда газ, электр энергияси ва сув танқислиги ҳам борлиги депутат назоратига олинди.

Учрашувда билдирилган мурожаатлар юзасидан халқ вакили бўлган С.Жақсимов томонидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистоне Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1509
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+