Солижон Мўминов ташаббуси билан Косонсой магистрал кўприги таъмирланди

31.03.2018, 15:43

Солижон Мўминов ташаббуси билан Косонсой магистрал кўприги таъмирланди

Олий  Мажлис Сенати аъзоси Солижон Мўминов Наманган туман  Ҳонобод, Муллакудинг, Кичик Тошбулоқ, Чоғир ва Шўрқўрғон  МФЙ ҳудуди ахолиси билан учрашди.

Наманган тумани иқтисодий ривожланиш жиҳатидан вилоятда етакчи ўринни эгаллайди. Ҳозирги кунда туманда 170.000 аҳоли яшайди. Эътиборлиси, туман аҳлининг кўпчилиги ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, жамият фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Мулоқот давомида ичимлик суви насос ёрдамида олиб чиқилиши аҳолига қийинчилик туғдириб, айрим ҳудудларда ерни суғориш масаласи бўйича муаммолар борлиги аниқланди. Бу масала юзасидан депутатлик сўрови чиқарилиб, ижроси назоратга олинди.

Учрашувлар чоғида шунингдек, ҳудуддаги мавжуд йўллар ҳолати ҳам ўрганилди.

– Туманимиз йўллари 156 км бўлиб, бу йўлларни таъмирлаш учун 25 минг тонна асфальт сарфланади, – дейди сенатор Солижон Мўминов. –Йил бошидан бери 600 тоннадан ортиқ асфальт йўлларни таъмирлаш ишларига сарф қилинган бўлсада, туманда жойлашган Косонсой магистрал кўприги таъмирталаб эканлиги аниқланди.

Таъкидлаш керак, учрашувлар давомида йўл масаласи бўйича қатор муаммолар ўрганилиб, Косонсой магистрал кўприги Солижон Мўминов ёрдами билан таъмирлаб берилди.

  Рустамжон ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

 Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2296
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+