Қуйи бўғин етакчиси ишончни яна оқлади

02.04.2018, 09:08

Қуйи бўғин етакчиси  ишончни яна оқлади

O‘zLiDeP Бекобод шаҳар Кенгаши таркибидаги  “Ўзметкомбинат” АЖда фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қуйи бўғин етакчиси Давлат Холмуродовнинг 2017 йилдаги иш фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда БПТ фаолиятини кучайтириш, депутатлар билан қуйи бўғин ҳамкорлигида олиб бориладиган ишларда аниқ  натижаларга эришиш, партия аъзолари сафини кенгайтириш ва бошқа бир қатор долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

–Бошланғич партия ташкилотимиз 2016 йилда этилган бўлиб, ҳозирда ўз сафига 250 нафардан ортиқ аъзоларни жипслаштирган, – дейди қуйи бўғин етакчиси Д. Холмуродов. –Эътиборлиси, уларнинг кўпчилигини сиёсий жиҳатдан етук, жойлардаги мавжуд ечимини кутаётган муаммолардан хабардор, электорат билан бевосита ишлашга қодир аъзоларимиз ташкил этади. Буни ўтган давр мобайнида БПТ томонидан электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган амалий ишлар самарасидан ҳам билиш қийин эмас.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, кўпчиликнинг овози билан мазкур ташкилот БПТ етакчисига қайта ишонч билдирилди.

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1528
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+