“Ишлаганнинг қорни тўқ, дангасанинг нони йўқ”, дейишмоқда карманалик ишбилармонлар

02.04.2018, 09:12

“Ишлаганнинг қорни тўқ, дангасанинг нони йўқ”,  дейишмоқда карманалик ишбилармонлар

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши “Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш” бўлими томонидан Кармана туманидаги “Кўхна  Қўрғон” МФЙда  амалий мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда фойдаланилмай ётган ерлардан самарали фойдаланиш, тажрибаси кўп деҳқон хўжаликлари билан ҳамкорликда ишлаш ва уларнинг тажрибаларидан  фойдаланиш ҳамда қишлоқ шароитида йилнинг тўрт фаслида ҳам юқори даромад олишга қаратилган амалий ишлар кўламини янада кенгайтириш лозимлиги таъкидланди.

­– Халқимизда “Ишлаганнинг қорни тўқ, дангасанинг нони йўқ”, деган гап бор, – дейди Халқ депутатлари Кармана туман кенгаши депутати Ж.Шодмонов. –Бугунги давр, янгича яшаш боқимандалик кайфиятини умуман қўлламайди. Кимгадир ортиқча юк бўлиш ўрнига ўз аравасини ўзи мустақил тортадиган бугунги кунда томорқаси бор оилага нисбатан эҳтиёжманд бўлмаса кам таъминланган дейиш менимча, нотўғри. 

–Серҳосил еримиз, даромад олишга имкониятимиз бор экан, ҳар биримиз томорқа маданиятимизни юксалтириб, хонадонларимизни обод, яшаш шароитимизни намунали тарзга келтиришимиз керак, –  дейди иссиқхона эгаси Т. Уразов. – Фарзандларимиз ҳам оиладаги бу каби тартиб-таомил асосида яхши яшашга интилади, ўз келажаги учун астойидил ҳаракат қилишни биздан ўрганиб, ўз келажаклари учун бефарқ бўлмайди.

Таъкидлаш керак, бугунги кунда томорқа хўжаликларининг ривожланиши одамларнинг турмуш даражасини янада яхшиланишига, оилаларнинг моддий таъминотини яхшилашга ва энг муҳими, аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Энди сиз ҳам тадбиркор бўлиб, оилангиз даромади ва  юртингиз равнақига  ҳисса  қўшишингиз мумкин!  

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+