Навоийда 60 нафар ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлди (ФОТО)

02.04.2018, 11:31

Навоийда 60 нафар ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлди (ФОТО)

Навоий шаҳридаги “Зарафшон овози” МЧЖга қарашли “Тинчлик” қўрғонида иш бошлаган тўқув фабрикасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўз олганлар воҳада енгил саноат тараққиётида олиб борилаётган  саъй-ҳаракатлар хусусида тўхталишди.   

– Қарийб 10 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган корхона вилоят иқтисодиёти ривожида муҳим аҳамият касб этади, – дейди “Зарафшон овози” МЧЖ бош директори, O‘zLiDeP фаоли Улуғбек Файзиев. – Чунки Хитой ва Туркия давлатларидан энг сўнгги русумдаги замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатилган корхонада вилоятнинг пахтаси қайта ишланади. Шу сабабли дунёнинг етакчи корхоналаридан малакали мутахассисларни жалб этиб, маҳорат дарслари ўтказишни режалаштиряпмиз.

Дарвоқе, тиним-тинчимас тадбиркоримиз яна бир эзгу ишга қўл урган. Яқинда у “Тинчлик” қўрғонида темир-бетон, Кармана туманидаги “Боғишамол” маҳалласи ҳудудида оҳак ишлаб чиқариш заводини ишга туширди. Энг муҳими, бу икки корхона фаолият бошлаши билан 60 нафарга яқин ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлишди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1972
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+