“Муштарий Оқдарё”да 430 ўринли тикувчилик ва тўқувчилик цехи ташкил қилинади

02.04.2018, 17:52

“Муштарий Оқдарё”да 430 ўринли тикувчилик ва тўқувчилик цехи ташкил қилинади

O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан “Муштарий Оқдарё” масъулияти чекланган жамиятида “Қулай бизнес муҳит – тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишнинг муҳим омили”  мавзусида амалий учрашув ташкил этилди. Тадбирда партия вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, корхона ишчилари, партия лойиҳаларида иштирок этиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар иштирок этди.

– Президентимизнинг корхонамизга ташрифи бизни янада руҳлантирди, – дейди корхона раҳбари Бурҳон Примов. – Ҳозирги кунда бу ерда 450 нафар аҳоли иш билан таъминланган. Корхонамиз фаолиятини янада кенгайтириш ҳамда туманимиздаги ишсиз ёшлар ва аёлларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида яна 430 ўринли тикувчилик ва тўқувчилик цехини ташкил қилишни режалаштирганмиз.   

Таъкидлаш жоиз, асосан хотин-қизлардан иборат мазкур корхонада турли хилдаги тикув-трикотаж кийимлари ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар МДҲ давлатларига экспорт қилинмоқда.

Учрашув якунида 11 нафар хотин-қиз партияга аъзо қилиниб, корхона қошида қуйи бўғин ташкил этилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2903
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+